1442 йил 07 Шаввол | 2021 йил 18 май, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:48
Sunrise
05:22
Dhuhr
12:33
Asr
17:36
Maghrib
19:45
Isha
21:19


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АНГЛИЯ ПРИМЕР-ЛИГАСИ БИРИНЧИ БОР РАМАЗОН ТУФАЙЛИ ЎЙИННИ ТЎХТАТДИ

28-04-2021, 14:54 58 Ўқиш режими + -
     
Англия Премер-лигаси (Премер-лига) Рамазон ойи туфайли қуёш ботганидан кейин тарихда биринчи марта ўйинни тўхтатди.
      РБC хабарига кўра, АПЛнинг 33-туридан ўрин олган "Лестер" - "Кристал Пелас" учрашуви биринчи бўлим ўрталарида "Лестер" ҳимоячиси Уесли Фофан ва "Кристал Пелас" яримҳимоячиси Шайку Куятега рўза тутганликлари муносабати билан ифторлик қилиб олишларига рухсат берилди.
     Учрашув "Лестер" нинг 2: 1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, Фофана ўйиндан сўнг Премер-лигага ва ўйиннинг барча иштирокчиларига ўзининг твиттерида миннатдорчилик билдирди. "Бу футболни буюк қилади", деб ёзган у.
     "Лестер" бош мураббийи Рой Хожсон ўйиндан сўнг Скй Спорц нашрига берган интервюсида, футболчиларнинг диндорлиги билан боғлиқ муаммоларни кўрмаётганини айтди. "Мен ўзларининг эътиқодларига содиқ қолган кўплаб футболчилар билан ишладим ва кўпчилик йигитларимизга бу куч бағишлади", деди у.


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Қашқадарё вилоят вакиллиги
матбуот хизмати