1442 йил 07 Шаввол | 2021 йил 18 май, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:48
Sunrise
05:22
Dhuhr
12:33
Asr
17:36
Maghrib
19:45
Isha
21:19


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РЎЗАДАГИ МАКРУҲЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?

29-04-2021, 10:48 29 Ўқиш режими + -
      
      
       Маълумки, макруҳ сўзи арабча сўз бўлиб, у ўзбек тилида “кароҳатли”, ёқимсиз” деган маъноларни англатади. Ислом шариатида макруҳ амални қулувчи жазога-иқобга лозим бўлмайди, аммо маломатга-итобга сазавор бўлади.   
Рўзада қуйидаги макруҳ амаллар бор:
  1. Тупукни оғизда тўплаб, сўнг ютиб юбориш(аммо, сўлакни тўпламай ютиш макруҳ эмас)
  2. Гапираётган, зикр қилаётган, ўқиётган чоқда лаблари ҳўл бўлса, ўша ҳўлликни ютиш;
  3. Оғиздан оқаётган сўлакни қайтадан ютиб юбориш;
  4. Оғизни чайгандан сўнг қолган намликни тупук билан бирга ютиб юбориш;
  5. Шамоллаш туфайли оққан ва оғиз ё бурундан ташқари чиққан балғамни нафас олиб, ичкарига тортиш (лекин ичкарига ютгандан ташқарига чиқариб юборган афзал);
  6. Бирор нарсани татиб кўриш (ютиб юборса рўза очилади);
  7. Бирор нарсани узрсиз чайнаш (ютиб юборса рўза бузилади);
  8. Оғиз-бурунни чайиш ва истинжо қилишда муболаға қилиш, яъни ошириб юбориш;
  9. Сувнинг ичида турган ҳолда ел чиқариш;
  10. 10. Маний хавфи бўлмаса,қучоқлашиш; ўпиш ва ушлаш каби шаҳватни қўзғатадиган ишлар рўзани очмайди;
  11. Эр-хотиннинг кийимсиз ҳолда баданларини бир-бирига теккизиши, лабини тишлаши, ўпиши;
  12. Заифлашишга олиб борадиган даражада қон олдириш;
  13.  Ғийбат қилиш;
  14.  Аёлга қараш ёки у ҳақда хаёл суриш оқибатида  маний тўкилиши. 
  Рўза амалини бажаришда макруҳ амаллардан сақланиш фазилат ҳисобланади. 
 
 “Усули фиқҳ” ва “Мўминнинг қалқони” китоблари асосида 
 Руҳиддин Акбаров тайёрлади