Савол: Сафар масофасига қатнаб, масалан, Тошкент Андижон оралигида таксичилик қиладиган ҳайдовчилар намозларини қаср
Жавоб: Ҳа, Тошкентдан Андижонга қатнайдиган хайдовчилар намозларини қаср килиб (қисқартириб) ўкиши лозим. Чунки у икки шахар ўртасидаги масофа уч кунлик йўлдан кўпрок
"Сафар-туя ва пиёда юришда уч кеча уч кундузлик йўлни ният килишдир. Ким мусофир бўлиб йўлга чиқса ва шаҳрининг уйларидан ажралса, (тўрт ракатли намозларни) икки ракат қилиб ўкиши керак. Бир шаҳар (ё қишлоқда ўн беш кун ёки ундан кўпроқ туришни ният қилмагунича мусофир бўлади. Ўн беш кун ёки ундан ортик туришни ният қилса, тўлиқ ўқийди. Агар ундан кам муддатни ният қилса, намозларни қаср қилиб ўқийди" ("Мухтасар ал-Кудурий")
Ибн Аббос ва Ибн Умар розийаллоху анхумодан ривоят қилинади: "Агар бир шаҳарга сафар қилиб келсанг ва шу ерда ўн беш кун қолишни ният қилсанг, намозни тўлиқ ўқийсан" (Имом Термизий ривояти).
Уч кечаю уч кундузлик йўлга, масалан, Тошкентдан Андижонга тезкор улов билан бир неча соатда борса ва оркасига кайтса ҳам мусофир ҳисобланаверади. Намозларни қаср килиш тўрт ракатли фарз намозлар (пешин, аср ва хуфтон)ни икки ракат килиб ўкишдир. Икки ва уч ракатлик фарзлар (бомдод ва шом). витр ва суннат намозлар қаср килинмайди