1442 йил 07 Шаввол | 2021 йил 18 май, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:48
Sunrise
05:22
Dhuhr
12:33
Asr
17:36
Maghrib
19:45
Isha
21:19


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚАЙСИ АМАЛЛАР РЎЗАНИ БУЗАДИ?

30-04-2021, 11:11 39 Ўқиш режими + -
                              

              ҚАЙСИ АМАЛЛАР РЎЗАНИ БУЗАДИ?

      Маълумки, Ислом динида рўза тутиш, хусусан Рамазон ойи рўзасини тутиш муҳим аҳамиятга эга. Рамазон ойи рўзасини тутиш қодир бўлган ҳар бир мусулмонга фарздир.  Мана шу фарз бўлган ибодатни бажараётганда уни бузадиган амаллардан эҳтиёт бўлишимиз лозим.
 Рўзани қуйидаги амаллар бузади:
  1. Рўзани тутилгандан сўнг то оғиз очилгун (ифтор)га қадар таом истеъмол қилиш рўзани бузади.
  2. Рўза тутилгандан сўнг оғиз очилгун (ифторлик)га қадар сув ичиш рўзани бузади.
  3. Рўзалик даврида шаҳвоний яқинлик қилиш рўзани бузади.
  4. Бурунга дори томизилса, рўза бузилади.
  5. Нафас қисиш оқибатида томоғига аэрозол сепса, у ичкарига ўтса рўза бузади.
  6. Тиш милки қонаб, қон тупукдан кўпроқ бўлса ёки таъмини сезса, рўза бузилади.
  7. Бир киши оғзига ёки бурнига сув олсада ичкарига кетиб қолса рўзаси бузилади. 
  8.  Сигарет чекса рўзаси бузилади.
  9.  Нос чекса рўза бузилади.
  10.  Таҳоратда ғарғара қилиб сув ичкарига ўтиб кетса рўза бузилади.
  11.  Рўзалик даврида қон томирга укол олса рўзаси бузилади. ( Тери орасига орасига укол олса бузилмайди).
  12.  Қўли билан шаҳватини қондирса рўзаси бузилади. ( Тушида булғанса рўзаси бузилмайди).
  13.  Қасддан рўзадорлиги эсида туриб исириқ ҳидласа рўза бузилади.
  14.   Қасддан рўзадорлиги эсида туриб тутун ютса, рўза бузилади.
  15. Қасддан рўзадорлиги эсида турибдоривор ўтлар буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўза бузилади.
  16.  Рўзалик даврида дори ичса рўзаси бузилади.
  17.  Бурни қонаса, бошини тепага қилса қон ичкарига кетиб қолса рўза бузилади
  18.  Аёл киши рўза тутаётган пайтда одат ( ҳайз, нифос) қони келиб қолса рўзаси бузилади. 
  19. Қасддан ўз ихтиёри билан қайд қилса, оғиз тўла бўлса, рўза бузилади, оғиз тўла бўлмаса, рўза бузилмайди. ( Агар қасддан эмас, ўзининг ихтиёридан ташқари қайд қилса, қайд оғизни тўлдирадими, йўқми рўза бузилмайди. 
  20. Қайд қилаётиб қасддан қусиғидан ичкарига ютса, у оз бўладими, кўп бўладими рўзасини бузади. ( Таом оғзигача келиб, кейин беихтиёр қайтиб кетса,  рўза бузилмайди). 
Аллоҳ таоло тутаётган рўзаларимизни мақбул айлаб, икки дунё саодатига муваффақ қилсин!


 Манбалар асосида 
Руҳиддин Акбаров тайёрлади