ҚИРҒИЗИСТОНДА ИККИ КУНЛИК МОТАМ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
4697
1-05-2021, 18:25
331
Ўқиш режими
+
-
Қирғизистон президенти Садир Чапаров бугун 29 апрел куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида содир бўлган тўқнашувда вафот этган 31 киши хотирасига икки кунлик миллий мотам эълон қилди.
Қирғизистон президентлиги матбуот марказининг баёнотида айтилишича, президент Капаров можарода ҳалок бўлганлар хотирасига 1-2 май кунлари миллий мотам эълон қилиш тўғрисидаги қарорни маъқуллаган.ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги
матбуот хизмати