“Чоргумбаз” жомеъ масжиди Косон туманидаги “Косон қалъаси” номли тепалик устига бунёд қилинган қадимий масжид ҳисобланади. Ушбу масжид шаҳарнинг қадимий Равот маҳалласи ҳудудиджа жойлашган бўлиб, ҳозирда у жойлашган қалъанинг баландлиги 8-10 метр атрофидадир. Ушбу масжид ўша пайтда ерли аҳоли томнидан пахса ва хомғиштдан қурилган. Тарихий манбаларда масжид 16-асрларда қурилган деб келтирилади. Масжиднинг қадимий биноси ва минораси охирги таъмирлашлардан сўнг ўзининг ҳозирги гўзал қиёфасига кирган. Масжидда намозхонлар учун барча шароит ва қулайликлар яратилган.