1442 йил 07 Шаввол | 2021 йил 18 май, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:48
Sunrise
05:22
Dhuhr
12:33
Asr
17:36
Maghrib
19:45
Isha
21:19


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИЛК БОРА МУСЛИМА АЁЛ ЎТ ЎЧИРУВЧИ БЎЛИБ ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

4-05-2021, 11:44 158 Ўқиш режими + -
    
   Буюк Британиялик муслима аёл Уруса Aршид аёллар ҳам ўт ўчирувчилик каби қийин касбни муваффақиятли уддалай олишларини яққол мисоли бўлди. Уруса мамлакатдаги биринчи муслима ўт ўчирувчи хизматчи аёл ҳисобланади.
Унинг сўзларига кўра, у эндигина иш бошлаганида, ҳамкасблари уни қўллаб-қувватлашган ва кислород ниқоби остида кийиладиган махсус ҳижоб совға қилишган. Ўт ўчириш бўлими вакили ташкилот бундай ҳамкорликдан фақат фахрланишини таъкидлади.
Ёнғин бригадалари иттифоқи котиби Урусанинг бу иши жуда муҳимлиги, у бошқа муслима аёлларга барча касблар уларга очиқ эканлигига мисол бўла олишини айтиб ўтди.
Aёлнинг таъкидлашича, у баъзида жинси, ташқи қиёфаси, дини билан боғлиқ тушунмовчиликларга дуч келади, шунга қарамай, иш жойини тарк этишни истамайди ва  ёнғин билан курашишда давом этади.

Мунира Баҳодиржон қизи таржимаси

Ислом.Уз