КЕЛИН ҲАЙЗЛИ ВАҚТДА НИКОҲ ЎҚИТИЛИШИ МУМКИНМИ?
4727
4-05-2021, 12:35
1 118
Ўқиш режими
+
-
CАВОЛ: Келин ҳайзли вақтда никоҳ ўқилиши мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Никоҳ вақтида никоҳланувчилар ёки гувоҳларнинг таҳоратли бўлиши шарт қилинмаган. Аслида никоҳнинг икки рукни бўлиб, биринчиси ижоб-қабул (никоҳланувчиларнинг ушбу никоҳга розиликлари), иккинчиси гувоҳлар (энг камида икки эркак киши, агар икки эркак топилмаган тақдирда энг камида бир эркак ва икки аёл). Маҳр — никоҳнинг шартларидан.
Демак, никоҳ мажлисида мазкур рукнлар топилса ва никоҳланаётган аёл ҳайз кўрган бўлса ҳам, ушбу никоҳ тўғри бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.