РЎЗАНИ БУЗМАЙДИГАН НАРСАЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?
Рўзани бузадиган нарсалар билан бирга рўзани бузмайдиган нарсалар ҳам бор. Рўзани қуйидаги нарсалар бузмайди:
- Қон олдириш;
- Эҳтилом бўлиш;
- Ноқасддан қайд қилиш; (Расулуллоҳ (са.в.) “Уч нарса рўзани очмайди: қон олдириш, қайт қилиш ва эҳтилом бўлиш). (Имом Термизий ривояти).
- Томоққа беихтиёр кирган чанг;
- Беихтиёр оғизга кирган пашша ёки майда ҳашоратлар;
- Тишлари орасида қолган нўхатдан кичик нарсалар;
- Тиш қонаб оғиз ичида қолса, ичкарига ўтмаса (тиш қонаб оғиздан тупукдан кўп қон ичкарига ўтса рўза бузилади);
- Ғусл пайтида ноқасддан қулоққа сув кирса (қасддан қулоққа сув киритилса, у мияга бориб етса рўза очилади);
- Мазь каби айрим суртиладиган дори, ёғларни баданга суртиш;
- Сурма қўйиш;
- Кўзга дори суртиш;
- Ёш болани эркалаб ўпиш;
- Ҳушидан кетиш;
- Ақлдан озиш;
- Тутқаноқ тутиш;
- Соқол, мўйлабга ёғ суртиш;
- Аёлларнин юзи, лабига ёғ суртиши;
- Сунъий йўл билан нафас олиш.
(Манбалар асосида Р. Акбаров тайёрлади)