1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

7000 дан ортиқ интернет сайти мавжуд бўлиб, уларга хизмат кўрсатувчи порталлар ортмоқда

29-01-2020, 17:11 600 Ўқиш режими + -

Интернетдан эзгулик   йўлида фойдалайлик

 

   Бугунги кунда интернет сайтлари ва ижтиомий тармоқларда диний фанлардан онлайн дарслар ташкил этилиши, тўғридан-тўғри савол-жавоблар орқали диний-маърифий тарғибот жадал суратда олиб борилмоқда. Бундай эшиттирувлар мамлакатимиз аҳолиси учун катта манфаат ва хурсандчиликдир. Айниқса, илмга чанқоқ ёшларимизга кони фойда бўлди. Билмаган масалаларни сўраб ўрганиб, билим савияларини ошириб  бормоқда. Ватанимиз аҳлини бу хурсандчилигини ва тўғри йўлдан бораётганини кўра олмаётган баъзи ғаламислар  аҳолини чалғитувчи ва турли фитналарга сабаб бўлувчи нарсаларни эълон қилиб, ёшларимизни адаштиришга уринмоқдалар. 

              Бугунги глобаллашув жараёнида ахборот хуружлари ҳар жиҳатдан инсон онги ва қалбини эгаллашга қаратилганлиги билан характерлидир. Айниқса, глобал тармоқ ҳисобланган интернет орқали бўлаётган таҳдидларнинг хавфи ва таҳдиди ортиб бормоқда. Чунки, интернетнинг ғаразли кучлар учун қулай жиҳатлари унга киришнинг осонлиги, фойдаланувчилар сонининг кўплиги, алоқанинг анонимлиги, ташқаридан бошқариш ва таҳрир қилиш чекланганлиги ҳамда ахборотлар қисқа муддатда, кенг маконда ва тез тарқалиши билан характерланади.

              Бугунги кунда бутун инсониятга хавф солаётган ғаламис кишилар ҳам ўз тарафдорлари сонини кўпайтириш ва бузғунчи ғояларини тарғиб қилиш мақсадида интернет тизимидан кенг фойдаланмоқдалар. Айтиш жоизки, сўнгги йилларда террористик ташкилотлар ғояларини тарғибот-ташвиқот қилишга қаратилган веб-сайтларнинг сони бир неча баробарга ошди. Жумладан, 7000 дан ортиқ интернет сайти мавжуд бўлиб, уларга хизмат кўрсатувчи порталлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Бундай сайтларга ғаразгўй секталар, ўзларини аллақандай диний жамоалар вакиллари, деб номлаётганларнинг чиқишлари ҳамда ғоялари, зўравонлик, ахлоқсизлик билан боғлиқ маълумотлар жойлаштирилмоқда.

Бу каби Интернет сайтларининг яна бир ўзига хослиги шуки, улар тўсатдан пайдо бўлади, маълум вақт ўтгач йўқолади, мазмунини ўзгартирмаган ҳолда тез-тез номланиши ва доменини ўзгартириб туради. Шунингдек, ушбу тоифадаги сайтлар бир томондан террорчи ташкилотларнинг фаол аъзоларига, иккинчи томондан террорчиларнинг асл мақсад-муддаоларини билмайдиган, уларни «курашчилар», «мухолифат» ва шу каби сифатлар билан қабул қилишга ўрганган одамларга мўлжалланган. Улардан жамиятда тегишли ижтимоий  фикрни шакллантириш ва қарама-қарши томонга руҳий таъсир кўрсатиш, қўрқув, ваҳима тарқатиш орқали ички иккиланишни келтириб чиқаришдек мақсадлар кўзланади. Бузғунчи ғояларни асосий қисми ижтимоий тармоқларда мавжуд бўлган турли каналлардан тарқалмоқда.

 

Биз интернет тармоқларидан тўғри фойдаланишимиз зарур. Фарзандларимизга ҳам интернет тармоғидан фойдаланишда турли хил ғаламис кишиларнинг алдовларига учмасдан, интернетдан фақат яхшилик мақсадида фойдаланишга ўргатишимиз лозим.

 

Аҳмаджон   Бойқобилов,

Қарши шаҳар бош имом хатиби