1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Шаржа шаҳрида Ислом санъати кўргазмаси ўтказилмоқда

6-05-2021, 12:01 315 Ўқиш режими + -
БААнинг Шаржа шаҳрида Ислом санъати ва тарихига бағишланган «Шарқдан эртаклар» кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда gulf news манбасига таяниб, iqna.ir хабар беради.
Кўргазма бешта бўлимга бўлинган. Бўлимларнинг бирида энг қадимий  Қуръон қўлёзмалари тақдим этилган. Ушбу Қуръонлар асрлар давомида Ислом хаттотлигини акс эттиради.
Бундан ташқари, бир неча асрларга оид ёзма материаллар ва нодир буюмларнинг кенг тўплами намойиш этилган. Улардан баъзилари Бирлашган Араб Амирликларининг соғлиқни сақлаш вазири доктор Абдул Раҳмон бин Муҳаммад Ал Увайснинг шахсий коллекциясидан олинган.

Хуршид Маъруф тайёрлади


Азон.уз