ТОЖИКИСТОНДА РАМАЗОН ҲАЙИТИ 13 МАЙДА ЎТКАЗИЛИШИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
4756
6-05-2021, 18:35
507
Ўқиш режими
+
-
Тожикистонда Рамазон ойининг тугаш санаси расман эълон қилинди. Тожикистон Ислом маркази Уламолар Кенгаши матбуот котиби Афшин Муқимнинг сўзларига кўра, Рамазон ҳайитини нишонлаш келаси пайшанба - 13-май куни бўлиб ўтади.
30 кунлик рўзанинг тугаши учун ийд Рамазон намози эрталаб соат 06: 00да Тожикистоннинг шаҳар ва вилоятларидаги барча масжидларда ўқилади. Бундан ташқари, Кенгаш барча диндорларга тожик-қирғиз чегарасидаги можародан кейин вайрон қилинган уйларни тиклаш учун закотларини (садақаларини) юборишни тавсия қилди.ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигиматбуот хизмати