1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Агар шариат илмларидан озгина хабари бор инсон бировнинг шаънига нолойиқ сўзни айтишдан ўзини сақлайди.

29-01-2020, 17:36 757 Ўқиш режими + -

 

Фитна ва фасодлардан сақланайлик

 

               

 Аҳли сунна вал-жамоат эътиқодига ёт фирқаларнинг  хатоси улар Ислом динини тушунмасдан, уни бузиб талқин қилишларидадир. Чунки уларнинг кўпчилиги тизимли тўғри бир таълим олмаган кишилардир. Улар ўзларининг тарқоқ маълумотларини турли хил китоблардан тўплашган. Улар тўплаган маълумотларнинг кўп қисми ишонарли бўлмаган манбалардан олишган. Оқибатда уларнинг ҳузурида “илм” деб номлаб бўлмайдиган маълумотлар тўпланган. Улар ўша маълумотларни ўзларининг ҳавойи нафсларига мос тарзда амалга оширишга ўтишди. 

Тарихга назар ташласак. “Исломнинг олтин асри” деб аталмиш “тўғри йўлдан борувчи халифалар” (хулафои рошидийн) даврининг асосий хусусиятлари – маърифат, диний бағрикенглик ва кенгфеъллик бўлган. Аммо мазкур тўрт “хулафои рошидийн”нинг 3 нафари (644 йилда Умар, 656 йилда Усмон ва 661 йилда Али (розияллоҳу анҳум) мутаассиб (террорчи) кучлар томонидан ўлдирилганини ҳам эслаб ўтиш жоиз. Зеро, Усмон (розияллоҳу анҳу) қонига беланган Мусҳаф ўша мудҳиш воқеаларга гувоҳдир.

Ҳозирги кунда диний экстремистик ҳамда террористик гуруҳлар бошқаларни кофирга чиқариш борасида энг ашаддий ақида соҳибларидир. Агар шариат илмларидан озгина хабари бор инсон бировнинг шаънига нолойиқ сўзни айтишдан ўзини сақлайди. 

Юқорида келтирилган далил ҳужжатлардан кўришимиз мумкинки, диний экстремистик ҳамда террористик оқимлар даволарини барчаси ботил экани ҳамда уларни келтираётган ҳужжатлари Ислом дини ақидасига тўғри келмаслигини гувоҳи бўламиз. Чунки агар улар келтираётган хужжатлар тўғри бўлганида ёки  ислом ниқоби  остида амалга оширган ҳаракатлари Ислом дини кўрсатмаларига зид келмаганида  замондош уламоларимиз уларга қарши раддиялар ёзмаган ва ушбу гуруҳ томонидан содир этилаётган ишларни қораламаган бўлар эдилар.    Лекин замонамиз  уламолари ҳам уларни узил-кесил куфрга нисбат бермасдан балки одоб ила адашганларини тан олишлари ва Ислом дини таълимотларини тўғри тушинишга чақирдилар.

Агар диний экстремистик ҳамда террористик оқим аъзолари ўзлари айтаётган каби Ислом дини кўрсатмаларига тўлиқ амал қилганларида эди, улар ўзларидан бир неча минг марта илмда, тақвода, тажрибада  олимроқ кишиларни сўзларига кирган бўлар эдилар. Лекин улар ҳар доимгидек қайсарлик, кибр ила ўзларидан бошқаларни сўзини қабул қилмасдан зулмат ботқоғига тобаро чуқуррроқ шўнғиб бормоқдалар.                     

Афсуски,  улар ўзлари олиб бораётган фитна ва фасоддан  ижро воз кечишни истамайдилар. Чунки уларни асл мақсадлари Исломни ўзлари даъво қилаётган турли-туман бидъат хурофотлардан тозалаш эмас, балки Ислом дини ҳеч бир қонунни эътиборга олмасдан барчага ашаддий зўравонлик билан таҳдид қилади деган ғояни жаҳон аҳли оммасига сингдиришга уринмоқдалар. 

Муқаддас динимиз аҳкомларига амал қилиб, эл-юрт тинчлиги йўлида доимо ҳушёр бўлиш кўпчилик қатори бизларнинг ҳам асосий вазифамиздир. Зеро,  чин мўмин тинчликсеварлик, ҳамжиҳатлик, Ватани, оиласи ва халқини кўз қорачиғидек асраш каби юксак фазилатларга эга бўлиши зарур.

Барчамиз тўғри йўлдан адашмайлик ҳамда турли фитна ва фасодлардан сақланайлик!

 

Шаҳбоз НИЗОМОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги масъул ходими