1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Маҳаллот” масжиди

1-02-2020, 15:30 747 Ўқиш режими + -

                                “Маҳаллот” масжиди

           “Маҳаллот” масжиди Қарши шаҳри Тошқудуқ кўчаси 17- уйда жойлашган. “Маҳаллот” масжиди маҳаллот маҳалласида жойлашгани учун унга маҳаллот деган ном берилган. “Маҳаллот” сўзи арабча сўз бўлиб, “маҳалла” сўзининг кўплигидир. У ўзбек тилида “маҳаллалар” деган маънони англатади. Шаҳарнинг бир неча маҳалла, кўча ва гузарларидан ташкилган қисмига маҳаллот дейилган. Бу ҳақда Т. Нафасов “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида: “Маҳаллот-Қарши шаҳридаги маҳалла. Маҳалла. Маҳаллат,  маҳаллот-арабча сўз. Шаҳарсозлик, қишлоқсозлик маданияти билан боғлиқ тарзда форс, тожик, эски ўзбек тилларига ўзлашган. Маҳалла-шаҳарнинг бир неча кўча, гузарлардан ташкил топган қисми. Маҳалла сўзининг  кўча. Шаҳар ичидаги йўл (йўлак). Гузар маъноси ҳам бўлган. Маҳалла-сўзиининг кўплик шакли-маҳаллот. Қадимда шаҳарнинг ички қисми балада,  балда дейилган, шаҳар деворидан ташқарида бир неча кўча, гузарли қисми маҳаллот аталган. Шаҳарнинг Оқмачит Хитойбоғот, Кўчабоғ, Кўкча, Қумқишлоқ атрофи, кунгаботари Маҳаллот номини олган.1991 йилгача маҳалла Достоевский номида бўлган [1]” дейилади. 

              Дарҳақиқат, “Маҳаллот” масжиди Қарши шаҳридаги тарихий обидалардан биридир. У қурилиши жиҳатидан Бухоро амирлиги даврига хос бўлган обида ҳисобланади.    

 

             Маълумотларга кўра, 1880 йилда Мирокхон эшонбобо томонидан масжиднинг дастлабки қисми қуриб битказилган. 1900 йилга келиб Миракхон эшонбобонинг ўғиллари Абдуқодирхон ва Амирхонлар томонидан масжид уч томонли айвон билан ўралиб, қурилиши ниҳояга етказилган. Шўролар даврида масжид омборхона, идорага айлантирилди. Мустақиллик даврига келиб масжид ибодат қилиш учун шаҳар халқига қайтарилди. 

              Масжид хонақоҳи  10Х10 метрни, айвони 5Х30 метрни ташкил қилади.  Масжид ёнида қудуқ ва ундан 100 чақирим нарида иккинчи тош қудуқ бор.  

            2000 йилда “Маҳаллот” масжиди Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан қайтадан рўйхатга олинди.

            

               2018 йилда масжиднинг таҳоратхонаси қайтадан таъмирланди.  2019 йилда масжиднинг олди қисмида баланд гумбазли маъмурий бино қурилди. Бинонинг биринчи қаватида кутубхона, ошхона, қоравулхона, иккинчи қаватда имом-хатиб, ноиб ва мутавалли учун хоналар бор. 

                

          “Маҳаллот” масжиди халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида хизмат қилиб келмоқда. 


       Руҳиддин АКБАРОВ.

 

ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги 

Ахборот-медиа маркази масъул ходими, 

“Акбар Халифа эшон ибн Мухтор” жоме масжиди имом-хатиби

 

 

 

 


[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси.  “ Муҳаррир” нашриёти. 2009. 163-бет.