Ҳазрати Имом жомеь масжиди 1868- йил Бухоро хони Музаффархон томонидан қурилган. Масжид ҳозирги вақтда Шаҳрисабздаги энг катта жомеь масжидлардан бўлиб, ушбу масжидда Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сунг жуда катта таъмирлаш, тиклаш ишлари бажарилди. 1995 – 1996 йилларда Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини нишонлаш арафасида ушбу мажмуа қайта таъмирланди ва атрофи ободонлаштирилди. Ислом дунёсида йирик олим ҳисобланган Эронда вафот этган куфалик Имом Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ибн Воҳид Абу Абдуллоҳ Шайбоний хоки Амир Темур томонидан Шаҳрисабзга кўчирилган (1384 й) деган ривоят бор. 1868-1869 йилларда ўрнатилган мақбара эшигида Ҳазрати Имом номи ўйиб ёзилган. Шу номдан масжид номи келиб чиққан дейилган қарашлар мавжуд. 