1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РАМАЗОН ҲАЙИТ НАМОЗИ АДО ЭТИЛГАНДАН СЎНГ НИМА ИШЛАРНИ ҚИЛИШЛИК ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ?

12-05-2021, 22:25 295 Ўқиш режими + -
Рамазон ҳайит намози адо этилгандан сўнг нима ишларни қилишлик тавсия этилади?

 
Рамазон ҳайити бу – хурсандчилик, яхши кайфият ва эзгу, савобли ишлардан иборатдир! Рамазон ҳайит намозини адо этгандан сўнг, биринчи ўринда бизларни дунёга келишимизга сабабчи бўлган меҳрибон ота-оналаримиз, қариндош-уруғларимиз ҳамда ёру-биродарларимизни зиёрат қиламиз. Улардан ҳол-аҳвол сўраш ва кўнгилларига хурсандчилик киритишга ҳаракат қиламиз. Айрим сабаблар билан аразлашган гина-кудратли кишилар ҳам бир-бирларини кечирсинлар, Аллоҳ таолонинг раҳматидан бенасиб бўлмасинлар.
Бугун – мусулмонларга қувонч улашиладиган кун! Шунинг учун бу улуғ кунларни азага, ҳафагарчиликка айлантирмаслик даркор. Ўтганларимизни эслаш, уларни руҳларини шод этиб, дуойи ҳайрлар қилишимиз – яхши амал. Аммо булар Ҳайит байрамига таъсир қилмаслиги зарур. Айниқса, ҳайит кунлари фотиҳахонлик мақсадида хонама-хона юришларимизни қисқартириб, кишиларга озор бермайдиган тарзда ўтказсак, маъқул бўлади.
Умуман, ҳайит кунлари карантин талабларига риоя этишни унутмаслигимиз зарур. Ўзини беҳол сезаётган фуқаролар, айниқса, ковид аломатларини ҳис қилаётган юртдошларимизни уйда ўтириш, шифокорларга мурожаат қилиш ҳамда жамоавий тадбирларда қатнашмасликка чақирамиз. Шунингдек, ёши улуғ отахон-онахонлар бор оилаларда зиёратлар давомида кексаларга коронавирус юқтириб қўйишни олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўриб қўйишимиз зарур.


(ЎМИнинг жумъа мавъизаси асосида Р. Акбаров тайёрлади)