1445 йил 12 Шаввол | 2024 йил 20 апрель, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:32
Sunrise
05:53
Dhuhr
12:36
Asr
17:21
Maghrib
19:19
Isha
20:41


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ ҚАНДАЙ КУТИБ ОЛАМИЗ?

12-05-2021, 22:27 155 Ўқиш режими + -
 Рамазон ҳайитини қандай кутиб оламиз? 

       Худо хохласа, эрта 13 май куни Рамазон ҳайит кунидир. Албатта, ҳар бир мўмин-мусулмон Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳ, катта хурсандчилик билан кутиб олади. 
       Авваламбор, ҳайит яқинлашиб келаётган кунда яшаб турган маҳалла, ҳовли ва хонадонларни тоза –озода, саронжом –саришталигига эътибор берилади.
 Ҳайит байрами яқинлашиб келаётган кунда тоза ва чиройли либослар кийиб, хушбўйланиш ҳам фазилатли ишлардан ҳисобланади.
Эрта ҳайит деган оқшомларда аёл ва қизларимиз қўлларига хина, кўзларига сурмалар қўядилар. Бу билан улар ўзларида ҳайит хурсандчиликларини намоён қиладилар. 
      Ҳайит куни тонгда тамадди қилиш, тишларни ювиш, ювиниш (ғусл), тоза-озода либосларни кийиш, хушбўйланиш, фитр-садақалар бериш фазилатли амаллардан ҳисобланади.
Аллоҳ таоло барчаларимизга Рамазон ҳайиини муборак қилсин!