AMERICAN AIRLINES БОШ ДИРЕКТОРИ РЎЗА ТУТДИ
4809
13-05-2021, 17:36
291
Ўқиш режими
+
-
American Airlines бош директори Дуг Паркер мусулмонларнинг муборак Рамазон ойида мусулмон ходимларининг бошидан кечирганларини яхшироқ англаш учун бир кун рўза тутди.
Паркер 29 апрел куни American Airlines компаниясида ишлайдиган номусулмон ходимларни рўза тутишга таклиф қилган Muslim Employee Business Resource Group (EBRG) томонидан таклифнома олган.
American Airlines раҳбарининг сўзларига кўра, у 15 соат давомида овқатланиш ва сув ичишдан бош тортган. «Сизга шуни айтишим мумкинки, кечқурун саккиз яримгача оч ва жуда чанқаган эдим.
Шу воқеа сабабли бизнинг жамоамиздаги мусулмонларга, уларнинг эътиқоди содиқлигига менда улкан ҳурмат пайдо бўлди", деб ёзган Паркер ўзининг LinkedIn ижтимоий тармоғидаги постида.Азон.уз