Умра зиёрати
483
1-02-2020, 17:38
1 151
Ўқиш режими
+
-
Кеча, яъни 31 январь куни Умра зиёратини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига жўнаб кетган 98 нафар зиёратчиларимиз Мадина шаҳрига соғ-саломат етиб боришди.
Мазкур зиёратчилар бугун Мадинаи Мунавварадаги "Масжид ан-Набавий" масжидида намозларни адо этиб, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларнинг қабрларини зиёрат қилдилар.
Умра зиёратингиз мақбул, дуоларингиз қабул бўлсин азизлар! 
ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги Матбуот хизмати