1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Муҳаккима фирқаси

1-02-2020, 18:36 552 Ўқиш режими + -

Муҳаккима фирқаси

Муҳаккима фирқаси – Хавориж фирқаларининг энг аввалгиси  ҳисобланиб, Сиффийн жангидан кейин пайдо бўлган. Фирқанинг аввалги раиси Абдуллоҳ ибн Ваҳб Ар-Росий ҳисобланади. Сиффийн жангидан сўнг муҳаккималардан айримлари хулафои рошидийн бўлган  хазрати Али ибн Абу Толибга : “Нега одамларни ҳакам қиласан? Ахир ҳукм қилиш фақат Аллоҳга хос-ку?” деб айтиб қолди. Сўнгра хазрати Алини кофирга чиқардилар, унга бўйсунишдан бош тортиб,  у билан бирга Куфага кирмасдан, Куфа яқинидаги Ҳаруро қишлоғига тўпланишади. Ҳарбий юриш ишларида Шибс ибн Робиъни, намозга имомлик қилиш бўйича Абдуллоҳ ибн Кивони бош қилишган. Муҳаккималарнинг ўзларининг бузуқ фикрларига қўшилмаган Абдуллоҳ ибн Хаббоб розияллоҳу анҳуни ҳамда ҳомиладор хотинини сўйиб ташлашган. 

Муҳаккималарнинг ўзларининг бузуқ фикрларига қўшилмаган Абдуллоҳ ибн Хаббоб розияллоҳу анҳуни ҳамда ҳомиладор хотинини сўйиб ташлашган. 

Бу фирқа ўзидан кейин келган адашган фирқалар учун асос 

Муҳаккималар Аҳли Сунна вал жамоадан ажралиб чиққан адашган фирқа  ҳисобланиб, уларда қуйидаги бидъат  ва  хато қарашлар мавжуд:

  1. Усмон ва Али розияллоҳу анҳуларни куфрда айблаш 
  2. Имом жабр қилса, гарчи фақат муҳаккималарнинг назарида бўлса ҳам  унга итоат қилишдан бош бортиш ёки уни қатл қилиш вожибдир.
  3. Мусулмонларнинг умумий катта имоомлари бўлмаслигини жоиз деб билиш.
  4. Гўдаклар ва аёлларни қатл қилишни жоиз деб билиш.
  5. Гуноҳи кабира қилганларни кофирга чиқариш.
  6. Хазрати Али ва хазрати Усмонни кофирга чиқармаганлар билан ва уларни кофир деб блимаганлар билан никоҳланиш жоиз эмасдир.
  7. Уларга мухолиф бўлганларни кофир деб билиш.

 

Рустам Қиличев

ЎМИ Қашқадарё вилоят 

вакиллиги ходими

 

Интернет материаллари асосида 

таржима қилинди