МАСЖИДУЛ АҚСО
4887
24-05-2021, 09:12
5 731
Ўқиш режими
+
-
Масжидул Ақсо
Масжидул-Ақсо Қуддус шаҳридаги қадимги масжиддир. “Масжидул-ақсо” “узоқдаги масжид” деган маънони англатади. “Қуръони Карим”да масжид номи зикр қилинган. Сулаймон пайғамбар даврларида қурилган. Ёзма маълумотларга кўра, унинг тарҳи 102,80Х69,20 метрни ташкил қилади.
Исломдан илгари араблар, кейин мусулмонлар унга қибла сифатида юзланиб ибодат қилишган. Ҳижратнинг иккинчи йилида Қуръони карим ҳукми билан мусулмонлар қибла сифатида Маккадаги Каъбага қараб намоз ўқий бошлашган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фақат ушбу уч масжид сари қасд қилиб йўлга чиқилади: Масжидул Ҳаром, менинг масжидим ва Масжидул Ақсо”, деганлар (Имом Термизий ривояти).
7 аср охири 8 аср бошида халифа Абдул-Малик томонидан бу ер Ҳарамаш-Шариф деб аталган ва ислом ибодатхоналари мажмуи-Қуббат ас-Сахра масжиди барпо этилган. Мажмуанинг ҳаммаси халқ орасида Масжидул-Ақсо деб аталади.