1445 йил 12 Шаввол | 2024 йил 20 апрель, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:32
Sunrise
05:53
Dhuhr
12:36
Asr
17:21
Maghrib
19:19
Isha
20:41


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қарши шаҳар “Хонақоҳ” жоме масжиди.

2-12-2019, 19:09 726 Ўқиш режими + -



Қарши шаҳридаги “Хонақоҳ” жоме масжиди шаҳарнинг “Қўрғонча” маҳалласида жойлашган. Масжид ХII–асрнинг охирги чорагида Абдураҳмон Ҳалифа раҳматуллоҳи алайҳи томонидан ҳашар йўли билан қурилган тарихий обидадир. Масжид ҳижрий 1248 йил, мелодий 1826 йилда Самариддинхон ташаббуси билан иккинчи маротаба қайта қурилиб, бугунги кўринишга келтирилган. Масжид чиллахонаси, мезанаси, сув ҳавзаси ва тошқудуғи мавжудлиги жиҳатидан шаҳарда ягона масжид ҳисобланади. Масжидда шаркона нақш санъат безаклари ўз аксини топган. Хонақо олдидаги узунлиги 12 метрли минора масжиднинг кўркига кўр қўшиб турибди. “Хонақоҳ” жоме масжиди расмий фаолиятини 1993 йилда қайтадан бошлади. 2015-2016 йиллар давомида масжид хонақоси ва ташқи қисмлари ҳамда таҳоратхонаси капитал таъмирдан чиқарилди.