ИМОМ ТАҲОВИЙ – ҲАНАФИЙ АЛЛОМА
4920
27-05-2021, 09:32
459
Ўқиш режими
+
-
ИМОМ ТАҲОВИЙ – ҲАНАФИЙ АЛЛОМА
Имом Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Салома ибн Салама ал-Аздий ал-Ҳажрий ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ 229-321 йилда Мисрнинг юқори қисмидаги Таҳийа деб номланган мавзеъда туғилганлар. Аммо «Китоб ал-ансоб» муаллифи ас-Самъоний фикрича Мисрнинг пастки тарафидаги Таҳо қишлоғида туғилганлар.
Аллома машҳур Азд қабиласининг Ҳажр уруғидан бўлганлиги боис одатда нисбасига улар ҳам қўшилади.
Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳнинг туғилган йилларини баъзилар 238/853 йил деб хато кўрсатган бўлса-да, лекин аксар манбаларда уни 229 йил рабиъул-аввал ойи (843 йил ноябрь)да туғилганлари алоҳида қайд қилинган.
У тенгдошлари ичида ёдлаш қобилиятининг кучлилиги ва фаҳмининг тезлиги, Қуръони каримни пухта ёдлаши ила ажралиб турган.
Имом ат-Таҳовийга Қуръони каримдан бошланғич илм берган ва ёзишни ўргатган имом Закариё Яҳё ибн Муҳаммад ибн Амрдир.
Сўнгра у фиқҳ ва усулда пешқадам бўлган отасининг илм ҳалқасида иштирок этиб, фиқҳдан дарс олади. Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ ёшликларида бошланғич таълимни тоғалари, яъни оналарининг укаси шофеъий мазҳабининг машҳур фақиҳи Исмоил ибн Яҳё ал-Музаний раҳимаҳуллоҳ ҳузурида ўзлаштирадилар.
Аллома ҳақида Абу Сулаймон Дамашқий: "Имом ат-Таҳовий менга: “Мен биринчи бўлиб тоғам Музанийдан ҳадис тингладим ва ёзиб бордим. Имом Шофеъийнинг сўзини олиб унинг мазҳабида юрдим. Бир неча йиллардан сўнг Миср қозиси Аҳмад ибн Абу Имроннинг олдига бордим. Ундан ҳанафий фиқҳини ўргандим ва сўзини олдим”, деди, деган.
У зот ёшлигидан ҳанафий фақиҳларининг асарларини – Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ва унинг асҳобларининг китобларини кўп ўқир эдилар. Жиянининг ишидан жаҳли чиққан Имом ал-Музаний раҳимаҳуллоҳ: “Сендан ҳеч нарса чиқмайди!” деб қасам ичиб юборадилар. Аслида, Имом ал-Музаний раҳимаҳуллоҳнинг ўзлари ҳам ҳанафийларнинг асарларини кўп ўқир эканлар.
Алломанинг тоғасининг мазҳаби (шофеъий)дан ҳанафий мазҳабига ўтиши қуйидагича бўлган. Айтишларича, ат-Таҳовий тоғасидан дарс олиб юрган кезларда, бир куни унга тоғаси: “Сендан бир нарса чиқмайди!” – дебди. Шунда жиянининг аччиғи чиқиб, тоғасини тарк этиб Абу Жаъфар ибн Абу Имрон Ҳанафийдан дарс ола бошлайдилар.
Муҳаммад ибн Аҳмад аш-Шурутий (X аср) раҳимаҳуллоҳ Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳдан: “Нимага мазҳабингизни ўзгартирдингиз?” деб сўраганларида, у: “Тоғам доим Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ва унинг асҳобларининг китобларига қарайвергани сабабли”, деган эдилар.
Абу Яъло Ҳанбалий ўзининг “ал-Иршод” китобида шундай деб ёзган: Аҳмад ибн Муҳаммад Шурутий, “Мен ат-Таҳовийга нима учун тоғангга хилоф қилиб, Абу Ҳанифанинг мазҳабини ихтиёр қилдинг? – десам. У: “Мен тоғамни Абу Ҳанифанинг китобларига доимо назар солиб турганини кўриб, унинг мазҳабига ўтдим”, деди – деган экан.
Доктор Абудурраҳмон Умайра Ўзининг «Шарҳи ақийдатут Таҳовия»га ёзган таълиқи муқаддмасида қуйидагича ёзади: «Бизнинг фикримизча у кишининг Абу Ҳанийфа раҳимаҳуллоҳунинг мазҳабига ўтишининг асосий омили, ўша вақтда одамлар зеҳнида бу мазҳаб ҳақида жуда яхши тасаввур бор эди. Чунки бу мазҳаб кенг фикрли бўлиш билан бирга ҳужжатлари ҳам кучли эди. Янги пайдо бўлган масалаларда тез ва қониқарли жавоб берилар эди. Ушбу ат-Таҳовийга таъсир қилган.
Ҳанафийлик мазҳабига кўнгил қўйганлигига яна бир сабаб Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳнинг онаси унга ҳомиладорликнинг сўнгги ойларида вафот қилганлар. Қорнида бола қимирлаётганини сезган ҳанафий олимлар қорнини кесиб, болани чиқариб олишга фатво берадилар. Имом ал-Музаний раҳимаҳуллоҳ бошлиқ шофеъий олимлари бундай қилмасликни ёқлаб чиқадилар. Ҳанафийлар қозиси, фақиҳлари билан бирга қаттиқ туриб олганликлари сабабли Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ тирик қолган эди.
Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ шу зайлда ҳанафийлик мазҳабига ўтади ва ҳанафий фақиҳларидан мужтаҳиди мунтасиб даражасигача етади. Бу Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан кейинги Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ, Муҳаммад аш-Шайбоний раҳимаҳуллоҳ каби асҳобларининг табақаси эди. Баъзи тадқиқотчилар уни учинчи табақа фақиҳлари қаторига қўядилар.
Кейинчалик Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ юртининг энг таниқли фақиҳи, мушкул саволларга қийналмай жавоб берувчи иқтидор соҳиби, мунозараларда ҳанафийликнинг энг кучли ҳимоячиси бўлиб етишди. У зот ўзларининг фиқҳий матн китоби «Мухтасар»ни ёзган вақтида: “Агар тоғам буларни кўрганида, қасамининг бузилгани учун каффорат тўлаган бўларди!” деб фахрланган эди.
У киши ўз тенгдошлари ичида ёдлаш қобилиятининг кучлилиги ва фаҳмининг тезлиги билан, Қуръони каримни пухта ёдлаши ила ажралиб турар эди. Бунинг ажабланадиган жойи йўқ, чунки отаси Муҳаммад ибн Салома Мисрнинг машҳур олимларидан бўлиб, фиқҳ ва усул илмларида пешқадам зот эдилар.
Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Салама Аздий Таҳовий тенгдошлари ичида ёдлаш қобилиятининг кучлилиги ва фаҳмининг тезлиги, Қуръони каримни пухта ёдлаши ила ажралиб турган.
Таҳовийга Қуръони каримдан бошланғич илм берган ва ёзишни ўргатган имом Закариё Яҳё ибн Муҳаммад ибн Амрдир.
Имом ат-Таҳовий умрини яшаб, ажал етганда бутун дунёни илми, дарслари, тақвоси билан тўлғизгандан кейин ҳижрий 321 йил зулқаъда ойининг 5-кунида (933 йил 27 октябрь)да Мисрда вафот қилганлар. Қарофа қишлоғи (Миср)да дафн қилинади.
Аллоҳ таоло у кишини Ўзининг кенг раҳматига олсин, у кишидан рози бўлсин.
Хўжаёров Қувондиқ
Тошкент ислом институти МСБ талабаси, "Наво" жоме масжиди имом-ноиби.