1442 йил 08 Зулқаъда | 2021 йил 17 июнь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:27
Sunrise
05:11
Dhuhr
12:38
Asr
17:48
Maghrib
20:04
Isha
21:48


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЙЎЛ ҚОИДАСИГА АМАЛ ҚИЛИШ- ВОЖИБ АМАЛ

8-06-2021, 09:03 20 Ўқиш режими + -
         ЙЎЛ ҚОИДАСИГА АМАЛ ҚИЛИШ- ВОЖИБ АМАЛ
                   
Дарҳақиқат, барчамиз учун йўл қоидаларини ўрганиб, уларга амал қилиш муҳим ишлардан ҳисобланади. Йўл қоидаларига амал қилиш вожиб деган мавзусида фикр юритишдан илгари “вожиб” сўзининг луғавий ва истилоҳий маъноларига эътибор берсак, маъқул бўлар эди. 
  Хўш, “вожиб” сўзи нима маънони англатади?
Вожиб сўзи арабча сўз бўлиб, у луғавий жиҳатдан ўзбек тилидаги “шарт” сўзининг маъносига тўғри келади.  Вожиб сўзига истилоҳий жиҳатдан қуйидагича таъриф берилади:“Шариатни бир ишни қилишни мукаллифдан қатъиян талаб қилган бўлса,   бу “вожиб” дейилади [1]”.
Йўл қоидасига амал қилиш вожиблиги ҳақида”Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво ҳайъати қуйидагиларни маълум қилади “Ислом Фиқҳи Академияси ва Саудия Арабистони подшоҳлигининг илмий баҳслар ва фатво бериш бўйича доимий қўмитаси каби фатво идоралари ва жумҳур уламолар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш – вожиб экани ҳақида хулоса берганлар. Демак, юқоридаги сабабларга кўра йўл қоидаларига амал қилишнинг лозимлиги ҳамда уни бузганларга молиявий жазолар қўллаш жоизлиги  келиб чиқади.
 
Ҳар бир мусулмон ҳайдовчи ўзининг бепарволиги, маъсулиятсизлиги, автотранспортга хизмат кўрсатиш ва йўл ҳаракати тартиб-қоидаларига риоя этмаслик оқибатида бахтсиз ҳодиса рўй берса, амалдаги қонунлар асосида жавоб бериши, шариат нуқтаи-назаридан эса гуноҳкор бўлиши ва Қиёмат кунида Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳам жавоб беришини унутмаслиги лозим. Қуръони Каримда “Сизга қандай яхшилик етса, у Аллоҳдандир. Сизга қандай нохушлик етса, у ўзингиздандир....”, – дейилган (Нисо сураси 79-оят).
                         Хулоса қилиб айтамизки, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ҳар бир мўмин-мусусолмонга вожибдир.  Шу сабабли йўл ҳаракати қоидаларига оғишмай амал қилайлик! Аллоҳ таоло барчамизни Ўз паноҳида асрасин!


Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 
Қашқадарё вилоят вакиллик ходими 
 
 
[1] Шайх Муҳаммад Содиқ муҳаммад Юсуф. Усулул-фиқҳ.  Т. Ниҳол-нашр. 2019.  267-бет.