1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Танга ором” масжиди

5-02-2020, 18:53 677 Ўқиш режими + -

 

                       “Танга ором” масжиди

        “Танга ором” Деҳонобод тумани Қорашина шаҳарчасида жойлашган.  Қорашина шаҳарчаси ҳақида таниқли олим Т. Нафасов: “Қорашина-Деҳқонобод туманидаги шаҳарча (2009). Қарашина талаффузи ҳам бор.   Таркиби: қора+шин/шина. Туркий ва мўғул тилларида қора/қара/хара-баландлик, дўнглик. Қозоқ тилида шин-чўққи, тоғнинг юксак қояси,тнг/шинг-тоғнинг баланд чўққиси. Олтой(уйрат), хакас, тува, шор тилларида син/сь!н-тоғ тизмаси, чўққи, қоя, баландлик. Хитойча тяншан-тангри тоғ.яъни тян-тангри, шан-тоғ. Туркий тилларда син/сь!н/шин/шинг-тоғ чўққиси. Тоғ тизмаси. Қорашина-унча юксак бўмаган тоғ. Қишлоқ тоғ номи билан аталган [1]”.

                 Қорашина шаҳарчасида қурилган “Танга ором” масжиди Мустақиллик йилларида қурилган масжидлардан биридир.

           Масжидга “Тангаором” деб ном қўйилиши сабаби қуйидагичадир.  Маълумотларга кўра, Деҳқонобод туманининг дастлабки номи “Тангиҳарам” бўлган. Бу ҳақда “Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати” китобида: “Деҳқонобод-район. Дастлабки номи Тангиҳарам (1925) (марказдаги қадимий қишлоқнинг номидан). 1935 йилда Ғузор районидан ажралиб чиқиб, қишлоқ ва район Деҳқонобод деб аталган. Район маркази 1976 йили Қорашина қишлоғига кўчирилган[2]” дейилади. Тангиҳарам қишлоғи бошқа манбада “Тангарам қишлоғи” деб ҳам берилган. “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси”да: “Деҳқонобод-Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги шаҳарча. 1935 йилгача Тангарам қишлоғи деб айтилган[3]” дейилади. Шу “ Тангиҳарам” ва “Тангарам”  атамалари асосида масжидга “Танга ором” деган ном берилди. 

                  “Танга ором” масжидининг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг бўйи 32 метр, эни эса 18 метрни ташкил қилади. 

               1998 йил 13 август куни Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан қайта рўйхатга олинган.  2002 йилда масжид қайта таъмирланди. 

                  2013-2014 йилларда масжиднинг таҳоратхонаси қайта қурилиб, унда таҳорат олиш учун қулайликлар яратилди. 

                 “Танга ором” масжиди халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида хизмат қилиб келаяпти.

 

                            Р. Акбаров, 

ЎМИ нинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими


Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

 


[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси.  Т.  “ Муҳаррир” нашриёти. 387-бет. 

[2]  Нафасов. Т. Ўзбекистон  топонимларининг изоҳли луғати. Т.  Ўқитувчи нашриёти.  1988. 63-бет. 

[3] Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. Т. “ Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” Давлат илмий   нашриёти. 2002.  3-жилд. 156-бет.