1442 йил 08 Зулқаъда | 2021 йил 17 июнь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:27
Sunrise
05:11
Dhuhr
12:38
Asr
17:48
Maghrib
20:04
Isha
21:48


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЙЎЛЛАРДА БИР- БИРИМИЗГА ЯХШИ МУОМИЛА ҚИЛАЙЛИК!

8-06-2021, 14:16 22 Ўқиш режими + -
Йўлларда бир- биримизга яхши муомила қилайлик!

         Албатта, ҳар куни бирор зарурат ёки юмуш билан бирор жойга бориб келишга тўғри келади. Баъзан жамоат транспортида ёки шахсий машиналарда йўл юрамиз. Мана шу пайтларда гоҳо транспорт бошқарувчиларнинг ўзаро қўпол муомила қилаётганларини, бир-бирларини ҳақорат қилаётганларини гувоҳи бўламиз. 
       Аслида, йўл жамоат фойланадиган тармоқ бўлиб, ундан йўл қоидаларига амал қилган ҳолда ҳамда йўлда ўзаро ҳурматли бўлишимиз лозим.  Яқинда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари яқин тарихимизда инсонлар томонидан ўйлаб топилгани маълум. Унга риоя қилишга динимизнинг муносабати қандай?” деган саволга  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан берилган жавобда шундай дейилади: “Йўл жамоа фойдаланадиган тармоқ экани сабабли йўл ҳаракати иштирокчилари ўзаро одоб ва маданият билан муносабатда бўлишлари, бошқаларга халақит беришдан, қўпол сўз ва хатти-ҳаракатлардан сақланишлари лозим”. 
 Йўлларда бақир-чақир қилишлик, бировларни ҳақорат қилишлик одобсизликдир.  Бу ҳолатлар мўмин-мусулмон кишига ярашмайди, у бу ҳолатлардан сақланиши лозим.  Мўмин-мусулмон йўлларда одоб ахлоқ доирасида ҳаракатланади. 
Аллоҳ таоло барчаларимизни йўл қодаларга амал қилиб, ўзаро яхши муомила қилидиган кишилардан қилсин!  Барчамизни Аллоҳ таоло Ўз паноҳида сақласин!

 Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими