1442 йил 08 Зулқаъда | 2021 йил 17 июнь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:27
Sunrise
05:11
Dhuhr
12:38
Asr
17:48
Maghrib
20:04
Isha
21:48


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фақат Рамазончи бўлишдан эҳтиёт бўлинг! (7-мақола)

8-06-2021, 14:25 28 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Фақат Рамазончи бўлишдан эҳтиёт бўлинг
Инсонларни ибодатдаги аҳволини кузатган инсон уларнинг кўпчилигини Рамазон вақтида ибодатга қаттиқ берилганини ва Рамазон ўтгач ўзларининг оддий ҳаётларида бекорчилик ва ибодатларни вақтида қилмасликларини кўриш мумкин. Гўё Рамазон ойи Роббиси ўзга ойлар Роббиси эмасдек. Кўпчилик инсонларни масжидда намоз ўқишдан узоқлашганини, садақаларни қизғанишларини, нафл рўзаларни тутмасликларини, чиройли хулқдан узоқлашганини кузатиш мумкин.
Бишрил Ҳофийга айтилди: “Бир қавм борки улар Рамазонда ибодатга қаттиқ киришадилар. “Қандай ҳам ёмон қавм экан, Аллоҳнинг фақат Рамазондаги ҳаққини билишар экан. Йил давомида ибодатга қаттиқ киришган инсонгина солиҳ бўлади”- дедилар. (Ибн Ражабнинг “Латоифул Маъориф” китоби).
Алоҳ таоло маълум бир вақтда ибодатга қаттиқ киришиб бошқа вақт ташлаб қўйишдан огоҳлантириб шундай деди: Ва сизлар бир жамоат бошқа бир жамоатдан (сон ё бойлик жиҳатидан) ортиқроқ бўлгани учун қасамларингизни (ўзларингиз аҳдлашган кишиларга нисбатан) алдов воситаси қилишингиз билан (яъни, бошқа бойроқ ва кучлироқ қавмни топсангиз, аввалги қавм билан қилган аҳд-паймонларингиздан кечиб кетаверишингиз билан) худди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб бузиб чуватиб ташлаган хотинга ўхшаб қолмангиз. Албатта, Аллоҳ бу (аҳдга вафо қилишга буюриш) билан сизларни имтиҳон қилур ва албатта қиёмат кунида сизларга ихтилоф қилиб ўтган нарсаларингизни баён қилиб берур. (Наҳл сураси, 92-оят).
Ибн Касийр деди: Мужоҳид ва Қатода ва ибн Зайд деди: “Бу аҳд тузиб сўнгра уни бузган инсон кабидир” (ибн Касийр тафсири).
Абдуллоҳ ибн Саржас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Аллоҳим зиёдадан сўнг нуқсондан ўзингдан паноҳ сўрайман”. (Саҳиҳ ибн Можаҳ).
Ибн Ал-Асийр деди: бунинг маъноси “ишимиз тўғри бўлгандан сўнг бузилишидан, бир жамоат билан бўлиб туриб улардан ажралиб қолишдан”. Бу сўзнинг асл маъноси салла ўралгандан сўнг ечиб кетишидир. (Ибн Асийрнинг Ан-Ниҳоя китоби).
Ҳақиқатдан инсонда заифлик борки уни енгиб ўта олмайди. Ундан ўзининг инсонийлик чегарасидан чиқиш талаб қилинмайди, балки ундан Рамазондан кейин ҳам ўзгармайдиган фарз намоз, закот, садақа каби собит ибодатларни маҳкам ушлаш, шунингдек доимо талаб қилинадиган тавбани канда қилмаслик талаб қилинади.
Аллоҳ таолодан Ўзининг олдига боргунимизча тоат ибодатда собит қилишини сўраймиз ва қалблар ўзгаришидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз, сўнгги дуоимизни оламлар Роббисига ҳамдлар айтиб якунлаймиз!

(Тамом)

Манба: islamtoday.net

Муҳаммадали таржимаси