МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ АНДИЖОНДАГИ МАСЖИДЛАРДА БЎЛИБ, НАМОЗХОНЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР
5007
10-06-2021, 08:34
90
Ўқиш режими
+
-
Муфтий ҳазратлари Андижондаги масжидларда бўлиб, намозхонлар билан учрашдилар
Андижон вилоятида меҳмон бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Қўрғонтепа туманига ташриф буюрдилар.
Муфтий ҳазратлари тумандаги "Рамазон қори" жоме масжидида, сўнг Қорасув шаҳридаги "Юнус Али Охун", "Уч тегирмон" жоме масжидида, шунингдек Хонобод шаҳрида янги барпо этилаётган "Абдулҳамид қори" жоме масжидида ҳам бўлдилар
Ташриф асносида ушбу масканларда аҳоли вакиллари, намозхонлар билан юзма-юз учрашиб, соғлом ақида, мотурудия таълимоти, ҳанафий мазҳаби тўғрисида, шунингдек, масжид қурган инсонларга бериладиган савоблар мавзуларида Қуръони Карим оятлари, Ҳадиси шарифлар ва хаётий мисоллар ила маъруза қилдилар.