1442 йил 08 Зулқаъда | 2021 йил 17 июнь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:27
Sunrise
05:11
Dhuhr
12:38
Asr
17:48
Maghrib
20:04
Isha
21:48


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚИЁМАТ ҚАЧОН БЎЛАДИ?

10-06-2021, 14:33 19 Ўқиш режими + -
 ҚИЁМАТ ҚАЧОН БЎЛАДИ?

Баъзи бир кишиларнинг “Қиёмат қачон бўлишини биламан”, “қиёмат фалон йил, фалон кунда бўлади” деган гапларини эшитиб қоламиз. 
Ҳақиқатдан, қиёмат қачон бўлишини биладиган одам борми, қиёмат қачон бўлади? 
Қиёмат бўлиши аниқ, аммо уни қачон бўлишини биладиган одам йўқ. Қиёмат қачон бўлишини фақат Аллоҳ таоло билади.  Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: “Сиздан (эй Муҳаммад) қиёмат соати ҳақида, унинг қачон бўлишини сўрашади. Айтинг:“Унинг илми Раббим ҳузуридадир. Унинг вақти (келгани)да уни Ўзи билдиради. (Қиёмат) осмонлар ва ерга оғирлик қилур. Сизларга (у) тўсатдан келиб қолур. Сиздан гўё у ҳақида вакил (хабардор бўлганингиз)дек сўрашади. Айтинг: “Унинг илми Аллоҳ ҳузуридандир. Лекин одамларнинг аксарияти (буни) билмайдилар” (Аъроф сураси, 187-оят). 
Ушбу оят ҳақида “Тафсири ирфон”да “Оятдаги “соат” сўзи қиёматнинг номларидан биридир. Қиёмат соатининг қачон келиши Аллоҳ таолодан ўзгага маълум эмас, ҳеч ким буни айтиб бераолмайди. Лекин Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)дан ривоят қилинган ҳадисларда Қиёматнинг айрим аломатлари зикр этилган. Уларнинг ҳаммаси содир бўлгач, Қиёмат тўсатдан келади” дейилади. 
“Қиёматнинг қачон бўлишини биламан”, “Қиёмат фалон йил, фалон кунда бўлади деган кишилар қаттиқ адашадилар. Бу ҳақда “Сўраган эдингиз” китобида шундай дейилади: “Пайғамбарлар ҳам қиёматнинг қачон бўлишини билишмайди. Демак,  фалон йили қиёмат бўлар экан, каби миш-мишларни тарқатувчиларнинг сўзлари ёлғон ва ўзлари ёлғончилардир”. 
Хулоса қилиб айтамизки, қиёматни қачон бўлиши Аллоҳ таолонинг илмига хос бўлиб, уни Аллоҳ таолонинг Ўзи билади ва Ўзи хоҳлаган пайтда уни содир этади. Биз инсонлар эса вақтнинг ғанимат билиб, иймонларимизни комил, амалларимизни солиҳ қилган ҳолда,  Аллоҳ таолонинг розилигини ҳар дақиқада исташимиз зарур. Аллоҳ таоло барчамизни қиёмат куни даҳшатларидан сақлаб, қиёмат кунида юзлари ёруғ бўладиган бандалар қаторида қилсин!
 

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими