1442 йил 08 Зулқаъда | 2021 йил 17 июнь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:27
Sunrise
05:11
Dhuhr
12:38
Asr
17:48
Maghrib
20:04
Isha
21:48


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ПОКЛИК - СИҲАТ САЛОМАТЛИКДИР!

10-06-2021, 14:35 18 Ўқиш режими + -
ПОКЛИК - СИҲАТ САЛОМАТЛИКДИР!

Ислом дини инсонларни бутунлигича одоб - аҳлоқ, поклик ва озодалик масалаларини таълим бериш учун туширилган эканлигини оятлар ва Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в)нинг ҳадисларида кўришимиз мумкин. Қуръони каримнинг тавба сураси 108-оятида: "Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар" дейилган. Бу оятда фақат моддий покланиш эмас, балки маънавий ва руҳий покланиш эътибори ҳам бордир.
Ҳатто поклик инсонга фақат тозаликни келтирибгина қолмай, унга барака ҳам келтиради.   Абу Исо Мухаммад ибн Исо ат-Термизий бобомизнинг нодир асарлари Жоме ас-сунан (сайланма ҳадислар) асарининг 1846-ҳадисида Салмон ал Фарсий(розияллоху анху) дан ривоят қилинади: У: "Мен Тавротда "Таомнинг баракаси ундан кейин қўлни ювмоқдир!" деган маълумотни ўқидим. Буни Пайғамбаримиз(с.а.в) га айтиб бердим. Расулуллоҳ (с.а.в) " Таомнинг баракаси ундан олдин ҳам ва кейин ҳам қўлни  ювмоқдир." деб марҳамат қилдилар. Ушбу ҳадис изоҳида ҳадиснинг ҳикмати ислом одобида гигиена - тозалик масаласига қаратилганлиги келтирилади. 
Таомланишдан олдин ва кейин қўлларни ювиш бизни ота - боболаримиздан бизнинг тарбиямизга сингдирилган миллий қадриятларимизга чамбарчас боғланиб кетган. Зеро, овқатланишдан аввал ва кейин қўлларни ювиш суннат ҳисобланади. Ислом одобининг яна бир талаби оилавий давраларда ўтирганда қўл ювиладиган бўлса, таомдан олдинги қўл ювиш қуйидан – ёшлардан бошланади. Таомдан кейинги қўл ювиш эса давра тўридан - ҳурматли ва ёши улуғ кишилардан бошланади. 
Яқин тарихда бобом раҳматлик бизлар ёш бола эдик, мана шу одобни оила дастурхони ёзилиши олдидан ва дастурхон олинганидан, ҳеч ким ўрнидан турмаси қўллар ювилишни ташкил қилардилар. Сўнгра бутун дастурхон атрофидагиларга таом шукронаси фотиҳа ўқирдилар. Сўнгра кимдир дарс қилишга, яна бошқалар ўз юмушларига тарқаларди. 
Абу Хурайра (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ(с.а.в) бундай деб марҳамат қилганлар: "Албатта шайтон жуда сезгир, ўта яловчидир. Ўзингиздан эҳтиёт бўлинглар! Кимки қўлида таом қолдиғи ҳиди билан кечаси ухлаб қолса-ю, унга бирор кор-ҳол бўлса фақат ўзини маломат қилсин!" дедилар. 
Ҳар доим ва айниқса, кечки овқатдан сўнг қўлларни ювиб, тозалаш мусулмончилик одоби ҳисобланади. Ҳақиқатдан ўзини маданиятли ҳисоблаган шахс кечки овқатдан сўнг қўлини ювмай тўшакка кириши мумкинми? Қолаверса қўллар  тозаланмай ухлай олишини, уйқуси беҳаловат бўлиши, ёмон тушлар кўриши, босинқираши мумкинлигини тиббиёт ҳам тасдиқлаган экан.
Бугунги кунда айниқса аксарият ёшлар бу масалани тушунмайди. Шунинг учун ҳам турли хил ноодатий ҳолатлар бўлаётганлигига тез-тез гувоҳ бўлмоқдамиз. Қолаверса, пандемиядан ҳимоялаш учун тез-тез қўлларини ювишликка чақиришлик ҳам бежизга эмас. Чунки қўлларни ўз вақтида тозалаб ювиш инсонга зиён берувчи микроб ва вирус ювилиб кетишини таъминлайди. Натижада бу суннатга  яъни қўлларни ювишга амал килган киши соғлом бўлади. Аллоҳ таоло барчамизни доимо покланувчи бандаларидан қилсин.


А. Самиев
Шахрисабз шахар Ойша она жоме масжиди  имом хатиби, ТИИ махсус сиртқи бўлим талабаси