1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

СИЙРАТ ДАРСЛАРИ (62-ДАРС). ШАЙТОН БУРУН ИЧИДА ТУНАЙДИ

10-06-2021, 18:21 270 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


301. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз таҳорат қилса, бурнига олган сувни чиқариб ташласин, ким тош билан истинжо қилса, тоқ қилсин. Агар уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмай туриб, уни идишга солмасин, чунки бирортангиз қўли қаерда тунаганини билмайди», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
302. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бирортангиз уйқусидан уйғонса, бурнини уч марта чайсин. Албатта шайтон унинг бурни ичида тунайди».
Муслим ривоят қилган.
303. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, умматим Қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари оппоқ ва оёқ-қўлларидан нур таралиб турган ҳолларида чақирилишади. Демак, сиздан ким ўз пешонасидаги қашқасини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.


«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан


Ислом.уз