ЙЎЛ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛАЙЛИК!
5059
17-06-2021, 10:53
239
Ўқиш режими
+
-
ЙЎЛ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛАЙЛИК!
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин, бизларни тўғри йўлга эргаштирган Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га салавотларимиз бўлсин!
Маълумки, йўлда йўловчиларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиш учун ва уларни турли хил кўнгилсизликлардан ва зарардан сақлаш мақсадида йўл қоидалар жорий қилинган. Ушбу қоидаларга амал қилиш ҳар бир мўмин-мусулмонга вожиб, яъни шарт бўлган амалдир.
Яқинда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари яқин тарихимизда инсонлар томонидан ўйлаб топилгани маълум. Унга риоя қилишга динимизнинг муносабати қандай?” деган саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан жавоб берилди. Ушбу жавобда: “Ислом Фиқҳи Академияси ва Саудия Арабистони подшоҳлигининг илмий баҳслар ва фатво бериш бўйича доимий қўмитаси каби фатво идоралари ва жумҳур уламолар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш – вожиб экани ҳақида хулоса берганлар. Демак, юқоридаги сабабларга кўра йўл қоидаларига амал қилишнинг лозимлиги ҳамда уни бузганларга молиявий жазолар қўллаш жоизлиги келиб чиқади”дейилади.
Йўл ҳаракати қоидаларга амал қилмасак, ўзимизга ҳам, ўзгаларга ҳам зарар берамиз, турли хил кўнгилсизликларни келтириб чиқарамиз.
Агар биз барчамиз йўл ҳаракат қоидаларига амал қилсак, жуда катта савобли ишни амалга оширган бўламиз. Ўзимизга ҳам, ўзгаларга ҳам турли хил хавфларни, ёмон оқибатларни келиб чиқишин и олдини олган бўламиз.
Шу сабабли, келинг, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилайлик!
Аллоҳ таоло барчамизни Ўз паноҳида асрасин!
Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими