1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АЛЛОҲ ҲАҚИДА ЯХШИ ГУМОН

17-06-2021, 11:28 435 Ўқиш режими + -
Аллоҳ ҳақида яхши гумон

“Ўтган ва келажак авлодларнинг борадиган манзиллари Аллоҳ ҳақида қанчалик даражада чиройли, яхши гумон қилишларига боғлиқ. Ҳазрати пайғамбаримиз (с.а.в.) Аллоҳдан ривоят қилган қудсий ҳадисда: “Мен-бандам гумон қиладиганидекман. Мен ҳақимда яхши гумонда бўлсин!” дейилган (Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган, Муслим ривояти).  Бошқа ривоятга кўра шундай:”Мен ҳақимда бандам ўзи хоҳлагандек ўйласин!”. Оқил киши ҳар бир олган нафасида яратганни ҳақидаги фикрини яхшилаб борадиган кишидир. Агар сиз “Парвардигорим мени бу ҳаётда хор, ҳалок қилмайди ё бир дамга бўлса ҳам мени ўз ҳолимга ташлаб қўймайди” деб ўйласангиз, Аллоҳ худди шундай йўл тутади. 
Агар сиз одамларнинг ҳуқуқини поймол қилган бўлсангиз-у, мен учун уларнинг ҳаққини Аллоҳ тўлайди, аниқроғи, мен келтирган зарарни Аллоҳ қоплайди ва бу учун мени жазламайди”, деб ўйлаб юрган бўлсангиз, Яратган буни ҳам ҳақиқатга айлантиради.
Агар сиз “менга Парвардигор тавҳид билан ўлиш бахтини ато этади” деб ўйласангиз, сизни Яратган шундай тақдирлайди.
Агар сиз “Парвардигор қиёмат кун даҳшатларидан, иншааллоҳ, мени асрайди” деб ўйласангиз, У ростдан ҳам айнан шундай йўл тутади.
Агар сиз “Парвардигор олам мени сўроққа тутмайди ва ҳеч нарса ҳақида сўрамайди” деб ўйласангиз, буни ҳам У ҳақиқатга айлантиради.
Агар “У оёқларимни Сирот кўпригида мустаҳкамлайди” деб ўйласангиз, буни ҳам амалга оширади.
Агар сиз”У мени жаннатга йўллайди” деб ўйласангиз, У сизни жаннат билан тақдирлайди”.



Шайх Аҳмад ибн Муҳаммад Абдуллоҳнинг
“Ахлоқуссолиҳийн” китобидан олинди