Инсоннинг асосий хатолари
Халқимизда “Беайб парвадигор” деган ҳикматли гап бор. Дарҳақиқат, инсонларнинг барчаси хатокордир, фақат Аллоҳ таологина беайб, хато қилмайдиган зотдир. Умримиз давомида катта ва кичик хато ва айблар содир қиламиз. Бу ишларимиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтамиз ва хато -камчиликларимиз туфайли ранжиган инсонлардан узр сўраймиз. Биз инсонларнинг энг асосий хатоларимиз ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло Мусо ибн Имронга (алайҳиссалом) Тавротда бундай ваҳий этди: “ Инсоннинг асосий хатолар учтадир:”
1. Кибр;
2. Ҳасад;
3. Ҳирс.
Булардан яна олти хато пайдо бўлади. Шундай қилиб, тўққизта бўлади:
4. Тўқлик;
5. Уйқу;
6. Роҳатга ўчлик;
7. Мол-дунё севгиси;
8. Мақтов ва сийловни яхши кўриш;
9. Бошлиқ бўлиш савдоси” .
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни энг асосий хатолардан эҳтиёт бўлиб, Ўзининг тўғри йўлида барқарор бўлишимизни муваффақ қилсин!
Р. Акбаров.
ЎМИнинг Қашқадарё вилояти вакиллиги ходими