1442 йил 18 Зулҳижжа | 2021 йил 27 июль, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:00
Sunrise
05:34
Dhuhr
12:43
Asr
17:45
Maghrib
19:53
Isha
21:26


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қурбонликни нима учун қиламиз?

7-07-2021, 20:14 684 Ўқиш режими + -
 Қурбонликни нима учун қиламиз?

Маълумки, бир неча кундан сўнг Қурбон ойи киради ва худо хохласа, бу ойда Қурбон ҳайит намози ўқилгандан сўнг қурбонлик қилишни ният қилиб турибмиз. 
Хўш, нима учун қурбонлик қиламиз?
Қурбонлик қилишни ният қилишдан мақсад Аллоҳ таолонинг буйруғини бажаришдир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Биз сиз ( Эй Муҳаммад)га Кавсарни ато қилдик. Парвадигорингиз учун намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг. Албатта, ғанимингизнинг ўзи маҳрумдир” (Кавсар сураси, 1-3-оятлар). 
Ушбу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсири ирфон”да“Сизга Аллоҳ таоло кўпгина неъматлар ва яхшиликларни, жаннатда Кавсар ҳовузини ато этиб қўйган экан. Бунинг шукрига Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва туя сўйиб қурбонлик қилинг” дейилади. Уламолар оятдаги “намоз” дан “ҳайит намози”, “қурбонлик”дан мурод эса “қурбонликка сўйиш учун жоиз бўлган ҳайвон” дир деганлар. 
Ҳанафий мазҳаби бўйича оқил, ҳур, муқим, балоғат ёшига етган ва закот нисобига молик бўлган мусулмон кишига қурбонлик қилиш вожиб(шарт) бўлади. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) биз умматларини қурбонлик қилишга ундаб шундай марҳамат қилганлар “Одамзод забх куни қон чиқаришдан кўра Аллоҳга севимли иш қилган эмас. Албатта, у (ҳайвон)лар қиёмат куни шохлари, жунлари ва туёқлари билан келурлар. Албатта, қон ерга тушишидан олдин Аллоҳнинг ҳузуридаги маконга етур. У ( қурбонлик)ни чин кўнгилдан қилинглар”. ( Имом Термизий ривояти).  
Хулоса қилиб айтамизки, қурбонликни Аллоҳнинг буйруғини адо қилиш ва Унинг розилигини топиш учун қиламиз. Барчамизга Аллоҳнинг розилигини топиб икки дунё саодатини қўлга киритиш бахти муяссар бўлсин!

Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими