Аҳли Сунна вал-жамоанинг асос хусусиятлари 9-қисм
12. Биз Аллоҳнинг «Қабрлардаги ҳар бир бандани Аллоҳ қайта тирилтиради», деган мазмундаги каломига биноан, Аллоҳ одамзот ўлиб битганидан сўнг, уларни жазолаш, тақдирлаш ва ҳуқуқнарини адо қилиш учун узунлиги 50 минг йилга тенг кунда қайта тирилтиришига, Жаннат аҳлининг Аллоҳни ҳолати ва жиҳати бўлмай, кўришлари ҳақ эканлигига, Пайғамбаримизнинг, алайҳиссалом, аҳли Жаннат бўлган бандани, гарчи у гуноҳи кабира қилган бўлса ҳам, шафоат қилишлари ҳақ эканлигига, Оиша онамиз Ҳадича онамиздан сўнг, дунё аёлларининг энг афзали ва мўминларнинг оналари эканлигига, унинг зинодан поклигига, унинг Равофизлар айтганларидан пок эканига, унга зинони нисбат берган кимса валади зино эканлигига, Аллоҳнинг мўминлар ҳақидаги: «Улар Жаннат аҳлиларидирлар. Улар унда абадий қолувчилардир...» ва кофирлар хусусидаги: «Улар Дўзах аҳлиларидирлар. Улар унда абадий қолувчилардир...» деган каломига биноан, жаннат аҳли Жаннатда ва дўзах аҳли Дўзахда абадий қола- жаклари ҳақ эканлигига иқрормиз.Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамд, Пайғамбаримизга (с.а.в.), у зотнинг авлодлари ва саҳобаларининг барчаларига қиёмат кунигача дуруду саломлар бўлсинки, Имоми Аъзамнинг васиятлари ниҳоясига етди.
(Имоми Аъзамнинг ушбу васиятларини унинг энг етук шогирдларидан ва энг йирик издошларидан бири Имом Абу Юсуф Яҳуб ибн Иброҳим ал-Ансорий ривоят қилган. Имом Абу Юсуф 113 ҳижрий санада Куфада таваллуд топган. У ёшлигидаёқ илм олишга ҳавас қўйган, Имоми Аъзамга шо- гирд тушиб, кўп илмларни ўрганган ва йирик олим, муҳаддис ва фаҳиҳ бўлиб етишган. Сўнгра у Куфадан Бағдодга кўчиб ўтиб, Ҳодий, Маҳдий, Ҳорун ар-Рашид халифалик даврла- рида ҳозилик мансабида хизмат ҳилган. У Ислом тарихида биринчи марта ҳозилар ҳозиси деган юксак даражага эга бўлган. Уҳижрий сананинг 182 йили, Раби-ул аввал ойининг бешинчи — пайшанба куни пешиндан кейин Бағдод шаҳрида вафот этган. То бу дунёни тарк этгунга ҳадар ҳозилик лавозимида фаолият кўрсатиб турган. «Ал-Хирож», «Ал- Авзоийнинг йўлига раддия» номли асарлар муаллифидир.)