1443 йил 13 Сафар | 2021 йил 20 сентябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:08
Sunrise
06:23
Dhuhr
12:30
Asr
16:51
Maghrib
18:37
Isha
19:52


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сохта салафийлик ва бемазҳабликни сохта даъволари

15-07-2021, 09:53 52 Ўқиш режими + -
Сохта салафийлик ва бемазҳабликни сохта даъволари

       Охирги йилларда “Салафи солихларга эргашиш” – шиорини ниқоб қилиб олган ва бемазҳбликни тарғиб  қилаётган сохта салафийлар пайдо бўлди. Аслида салафийлар ким бўлишган, ”салафийлик” ибораси “салаф” сўзидан олинганг бўлиб ”аввал яшаб ўтганлар” деган маънони англатади. Чунки Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Энг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардир”(Имом Бухорий ривояти). деган сўзларига мувофиқ.  Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонлар учун бу ибора қўлланилмайди.   Бироқ охирги пайтларда “биз салафийларнинг издошларимиз” деб даъво қиладиган сохта салафийлар ва бемазҳабликни даъво қиладиганлар  пайдо бўлишди. 
       Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалламдан сўнг икки даврда турли тартиб қонун-қоидалар бўлган.   Салафи солихларнинг ўзлари ҳам турли мазхабларда бўлиб ибодатларини ҳам турли йўсинда бажаришган ва шунинг юзасидан турли туман ҳулосалар беришган.  
        Сохта салафийлар ҳар қандай янгиликни бидъат деб ҳисоблаб, фиқҳий мазҳабларни инкор қиладилар, тасаввуфни тан олмайдилар, арзимас баҳоналар билан мусулмонларни кофирга чиқарадилар. Уларнинг фикрича, салафи солиҳлар даври, яъни Исломнинг илк уч асридан сўнг мусулмонлар орасида ширк, бидъат ва хурофотнинг турли шакллари авж олди. Жамият ҳаётида юзага келаётган айрим муаммолар айнан салафи солиҳларга эргашмасликнинг оқибатидадир, деб таъкидлайдилар.
 
Сохта салафийлар қуйидаги ғояларни илгари сурадилар:
 
– Қуръони карим ва суннатдаги қоидаларни сўзма-сўз тушуниб, кўр-кўрона амал қилиш орқали бошқа манбаларни ботилга чиқарадилар;
 
– “такфир” (куфрда айблаш) ва “ҳижрат” (ватанни тарк этиш) масаласини илгари сурадилар;
 
– фиқҳий мазҳабларни инкор қилиб, мазҳабсизликни тарғиб қиладилар;
 
– тасаввуф, урф-одат ва миллий қадриятларни инкор этадилар;
 
– ғайридинларга ўта тоқатсиз муносабатда бўлиб, диний бағрикенгликни ёқламайдилар;
 
– ҳар қандай янгиликни “бидъат” деб ҳисоблаб, уни рад этадилар.     
   Салафийлик ғояси тарафдорларининг асосий мақсадлари Қуръон ва суннатни ўзларича маҳкам тутиш ва қарийб 13 асрдирки Ислом умматининг бирдамлигини таъминлаб келаётган фиқҳий мазҳабларни йўқ қилиб, уларни илдизи билан қўпориб ташлашдан иборат. Уларнинг даъвосига кўра, гўё мусулмонларнинг ихтилофдан нажот топиши фақат Қуръон ва ҳадисни қаттиқ ушлаш билан бўлади, мазҳаблар мавжуд бўлар экан, Қуръон ва ҳадисни маҳкам ушлаш амри маҳол эмиш.
 Бу Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига ҳам тўғри келмайди. Зеро у Зот:
 
لا تجتمع أمتي على ضلالة  
رواه الامام ابن ماجه والامام الطبراني
яъни “Аллоҳ умматимни бирор залолатга жамламас”, - дея марҳамат қилганлар (Имом ибн Можа ва Имом Табароний ривоятлари). Агард бу уммат залолатда бўлганда  мазҳабда жам бўлмас эди. 
    Машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу шундай дейдилар:
 
ما رآه المسلمون حسنا فهو عند الله حسن
 
(رواه الامام أحمد)
 
яъни: “Мусулмонлар яхши деб билган нарса Аллоҳнинг ҳузуруда ҳам яхшидир” (Имом Аҳмад ривоятлари). Мусулмонлар нимани яхши демоқдқа аллбатта мазҳабни  яхши демоқда.
Сохта салафийлар дунёнинг каерига бормасин, мусулмонлар орасида тушунмовчиликлар, ихтилофлар ва ташвишлар авж олади.
     Кўплаб уламолар томонидан уларнинг бузғунчи ғояларига нисбатан илмий раддиялар эълон қилинган. Жумладан ХIХ асрда яшаб, ижод этган машҳур ҳиндистонлик олим Муҳаммад Сиддиқ Ҳасан ал-Қанужий (1832-1890) сохта салафийлар ҳақида фикр билдириб, шундай дейди: “Ҳозирги кунда бир риёкор ва шуҳратпараст гуруҳ пайдо бўлган бўлиб, улар Қуръон ва ҳадисни билиш ва унга амал қилишни даъво қилмоқда.   Ажабланарлиси шундаки, улар ўзларини энг ихлосли ва энг тақводор, деб бошқаларни мушриклар деб номламоқда. Улар энг мутаассиб ва динда ғулувга кетган кишилардир. Бу диндан эмас, балки Ер юзида тарқалган фитна ва катта фасоддир” (“Тақлиду-л-аимма” 16-17 бетлар].
      Ўтган асримизнинг кўзга кўринган етук алломалардан бири марҳум Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “салафийлар” деб атаётганларга раддия сифатида “Салафийлик исломий мазҳаб эмас, балки у муборак давр босқичидир” номли асарларида жумладан шундай дейдилар: “Ислом динининг ўтаган ўн тўрт асрлик тарихи давомида бирор мўътабар имом ёки уламодан эшитмаганмизки, мусулмонларнинг ҳидоятда бўлишларининг ҳужжати “салафийлар” деб номлаган гуруҳга мансуб бўлиш ҳисобланса. Балки, “салафийлик” деган гуруҳга мансуб бўлишнинг ўзи айни бидъатдир” (231-232-бетлар).
     Хулоса қилиб айтганда ота-боболаримиз, минг йиллик мўмин-мусулмонлар барчаси аҳли сунна вал-жамоа таълимотида бўлиб келишган. Бугунги кунимизда юртдошларимиз ичида ҳали ҳам билиб-билмай сохта салафийларнинг асоссиз даъволарининг таъсирида юрган кишиларнинг мавжуд эканлиги одамни хафа қилади.  Ушбу тоифанинг илдизларини ўрганиб, унинг асл моҳиятини очиб бериш, уни одамларга, халқимизга тўғри тушунтириб бериш долзарб эканлигини билдирмоқда. Айниқса, бизнинг энг асосий вазифамиз ёшларни бундай сохта салафийлар домига тушиб қолишдан асрашимиз ва бунинг учун эса доим огоҳлик билан уларга қарши илмий раддиялар бериб боришимиз керак бўлади.
 
 
М.  Жалолов,  

Чироқчи тумани  Абу Бурхониддин жоме масжиди ноиб имоми