
Бир ҳадис шарҳи
Иймон, Ислом ва эҳсон
(3-қисм)
Дуалистлар (санавия) эса яхшилик нурнинг, ёмонлик эса зулматнинг феъли деб даъво қилишган ва уларга санавия (ик- киламчи), деб ном берилган. Қадария ҳам худди шундай ях- шиликни Аллоҳдан, ёмонликни эса бошқадан, деб билишади. Ваҳоланки, яхшиликни ҳам ёмонликни Аллоҳ яратган.
Имомул ҳарамайн ал-Жувайний «Иршод» номли китобида шундай ёзади: «Бир қисм қадариячилар: «Биз қадария эмасмиз, аксинча, қадар билан боғлиқ хабарларга ишонганингиз учун сизлар қадариясизлар», дейишади. Бу жоҳил кишилар қадарни ўзларига нисбат қилдилар. Ёмонликни ўзидан билиб, уни нафсига изофа этган киши ёмонликни ўзига яқинлаштирмасдан, бошқаларга нисбат берадиганлардан афзалроқдир».
Ҳадиси шарифдаги Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Эҳсон бу Аллоҳ таолога (худди) уни кўриб тургандек ибодат қилмоғингдир», деган сўзларига келсак, бу мушоҳада мақомидир. Чунки намозда мулкнинг соҳиби - Аллоҳни мушоҳада қилишга кимнинг кучи етса, бошқа нарсаларга эътибор беришдан ва қалбини бошқа нарсалар билан машғул қилишдан ҳаё қилади. Эҳсон мақоми сиддиқларнинг мақомидир. Биринчи ҳадисда бу тўғрида гапиргандик.
«У сени кўриб турибди». Яъни, сенинг намоздан гофиллигингни ва намозда нафсингни машғул қилган нарсаларни билади, демақдир.
«Антннг-чи, қиёмат қачон (бўлади)?» деган саволига Ра- сулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу тўғрида сўралаёттан киши сўрагувчидан ортиқроқ (нарсани) билмайди», деб жавоб бердилар. Дарҳақиқат у зот қиёматнинг қачон бўлишини билмасдилар. Қиёматнинг қачон бўлиши фақатгина Аллоҳнинг илмига тегишли бўлган ишлардан. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Дарҳақиқат, ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридагина қиёмат, соати (қачон бўлицш тўғрисидаги) билим бордир» (Луқмон, 34).
«У (яъни, қиёмат) осмонлар ва Ер учун жуда оғир (даҳшатли бир ишдир). У сизларга фақат тусатдан кутилмаганда келур» (Аъроф, 187).
«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), одамлар Сиздан (қиёмат) Соати (қачон бўлиши) ҳақида сўрайдилар. «У ҳақдаги маълумот фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир», деб айтинг. Қаердан билурсиз, эҳтимол, у соат яқин келиб қолгандир» (Аҳзоб, 63).
Баъзилар дунёнинг умри етмиш минг йил экани ва бу ёғига олтмиш уч минг йил қолганини, айтишади. Бу хато фикрдир. Туҳий «Асботут-танзил» асарида баъзи фолбин ва мунажжимлар шу фикрда эканини ёзади. Дунёнинг умрини етти минг йил, деб айтиш ҳам келажак ҳақида ҳукм чиқариш бўлиб, уларга умуман ишониш керак эмас.
Давоми бор...