1442 йил 18 Зулҳижжа | 2021 йил 27 июль, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:00
Sunrise
05:34
Dhuhr
12:43
Asr
17:45
Maghrib
19:53
Isha
21:26


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Оилавий муносабатларда исломнинг ўрни беқиёсдир

15-07-2021, 10:08 13 Ўқиш режими + -
Оилавий муносабатларда исломнинг ўрни беқиёсдир

         Аллоҳга ҳамдлар бўлсин Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга дуруду саловатлар бўлсин. Азизлар Аллоҳ бизни чиройли суратда яратди. Инсон зотини азиз ва мукаррам қилди. Яратганлари ичида одамни ҳар нарсада ақли билан устун қилиб қўйди ва яна бизни мусулмон аҳлидан қилди. Муҳаммад алайҳиссаломдек бутун оламга раҳмат бўлиб келган пайғамбарга умматликни қадаримизда битди. Бу албатта неъматлар ичида энг улуғ неъматдир. Аллоҳ гўзалдир, у гўзалликни севади. Бу гўзаллик том маънода кўп нарсани қамраб олади. Инсон ташқи кўриниши чиройли бўлса, Аллоҳ уни яхши кўради эмас балки унинг ботиний ҳолати қандай, унинг қалбидаги ниятлари яхшиликга етаклай оладими. Пайғамбар алайҳиссалом бизга ўша гўзалликларни ўз ҳаётлари давомида чиройли бир сўратда кўрсатиб бердилар. Ўзлари гўзал хулқли эканликлари билан бутун инсониятга ўрнак бўла олдилар. 
Пайғамбар алайҳиссалом етимликда ўсдилар. Гўдакликларидан одоб-аҳлоқда ўрнак эдилар. Амакиларнинг уйида болалари талашиб тортишиб таомланишса ул зот алайҳиссалом хотиржам одоб билан харакат қилардилар. Хатто амакиларининг хотинлари у кишидан мамнун эдилар. Оилада ҳам ўрнакдир ҳаммамизга хеч бир шак йўқки у кишининг одобларидан андоза олмасак. Аслида Аллоҳнинг бу дини (яъни Ислом) инсониятни даражасини юксакларга кўтаради. Фаришталарданда мавқеи баланд бўлади. Динимиз Ислом сабабли бу ўлкалардан буюк алломалар, олимлар чиқди. Ислом сабаб бу юрт халқлари дунёга ўрнак бўла олди. Оиладаги муносабатлар қўни-қўшничилик, силайи-раҳим ҳаммаси динимизда мужассамдир. 
Сир эмас ҳатто ғайридинлар бизга ҳавас билан қарашади. Оилада ҳар бир инсоннинг ўз ўрни бор. Кичиклар катталарга қулоқ солиши, эр-хотинликда икковларининг бир-бирларининг устиларидан ҳақлари борлиги ва келин эрнинг қариндошларини ҳурмат қилиши   бу ҳаммаси Ислом сабаб. Афсуски ҳозирда бўлаётган оилавий муаммолар исломни билмаганимиздан, қуръонни ўқимаганимиздан Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётларини ўрганмаганимиздандир. Албатта бу муаммоларни олдини олиш учун биз ҳар биримиз оилада болаларимизга ҳали гўдаклигидаёқ Аллоҳни танитишимиз Исломий одоб-аҳлоқларга тортишимиз зарур. 
Бир жойга бирор буюмни жойлаштирмоқчи бўлсак унга жой ҳозирлаймиз. Текис турсун деб аввало тагини тўғирлаймиз. Фарзанд тарбиясида қисқача қилиб айтганда унга она танлаш, ўзимизни ҳалол бўлимиз талаб қилинади. Уларга биз гўдаклигидаёқ исломий тарбия бера олсак Худо ҳоҳласа улар ўсиб-ўниб бирлари келин бирлари куёв бўлганда оилада кимнинг ўрни қаердалигини билишади. Оилада эр-хотинлар бир-бирлари билан иноқ бўлишса ҳар қандай шароитда қаноат қилишса шукроналикни унутишмаса албатта бу оила тинч-тотув ҳаёт кечиришади. Бу иноқлик қаноатлилик уларни юқорида айтганимиздек гўдаклигидаёқ тарбиянинг аҳамияти катта. Бу ўринда ота-онанинг хизмати туради. Ҳозирда бўлаётган баъзи оилалардаги келишмовчиликлар, ажралишлар, норасида гўдакларнинг тирик етим бўлиши булар ҳаммаси ачинарли ҳолатдир. 
Аллоҳ бутун оилани неъмат қилиб берган. Эр бир неъмат хотин учун. Хотин бир неъмат эр учун. Фарзандлар неъматдир икковлари учун ҳам. Бу келишмовчиликларда ҳар икки томон ўзини оқлайди. Ўзининг мавқейини обрўсини ўйлайди. Бу вақтда болалар кўзига кўринмайди. Аллоҳ қуронда: У (тақводор зотлар) ғазалларини ичга ютадиган одамларнинг (хато камчиликларини) авф этадиган кишилардир. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади. (Оли Имрон сўраси 43-оят). Шундай буюк зот Оламлар роббиси кечиримлиликни севар экан биз нега бир-биримизни кечира олмаймиз. Ахир оила муқаддас даргоҳ. Уни асраб-авайлаш зарурдир. Шу ўринда оилада келиннинг ўрни, унга бўладиган муносабатлар, қайни сингиллар, қайнона-қайнота овсинлар буларнинг бир-бирларига боғлиқлиги бор. Келиннинг вазифаларида эрнинг қариндошларини ҳурмат қилиши ҳам киради. Келин қайнона-қайнотанинг хизматида бўлиб уларнинг ҳурматини жойига қўйиши бошқа оила аъзоларига мулойим бўлиши албатта бу эрига бўлган ҳурматидан. 
Ислом, қуръон бизни шу йўлларга етаклайди. Эр ўз навбатида икки томон учун кўприк бўлиши керак. Ғийбатларга бўладиган ҳасадларга қўлоқ солмасдан ўларни тўғри йўлга етаклай олиши зарур. Оиладаги ўзаро муносабатларда қайни опалар ва қайни сингиллар билан бўладиган муносабатлар алоҳида бир мавзу бўлса, қайнона келин овсинлар ҳам бир мавзу бўла олади. Икки томон ҳам кези келса ўзини ҳақ дейди. Эр-хотин бир-бирига яхшироқ муомилада бўлса, бошқаларга бу ёқмаслиги ёки эрнинг ота-онасига, сингилларга бирор нарса ҳадя қилса бу келинга ёқмаслиги мумкин. Ҳар иккала ҳолатда ҳам ким бўлишидан қатъий назар одил бўлиши керак. Ўртада гап ораласа кечиримлик гўзал хулқлардан бири эканлигини унутмаслик зарурдир. Қуронда Аллоҳ кечиримлиликни яхши кўришини марҳамат қилди ва ғийбатни қоралади.
АбуҲурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан: ким дунёда мусулмон биродарининг гўштини еса ғийбат қилса қиёмат куни  у кишининг эти унга берилади ва е буни ўлик ҳолида чунки сен уни дунёда тириклигида егандинг. Расулуллоҳ буларни айтгандан сўнг ушбу оятни ўқидилар: сизлардан бирор киши ўлган биродарини гўштини ейишни ҳоҳлайдими?! (ҳужурот 12 оят) 
Оиша розияллоҳу анҳумодон ривоят қилинган бир ҳадисда: албатта Аллоҳ таоло мулойимдир ва ҳар бир ишда мулойимликни яхши кўради дедилар. (муттафақун алайҳ) оилада мулойим бўлиш, кечиримли бўлиш, бир-бировини ғийбат қилмаслик ўзаро муносабатларда ҳаддан ошмаслик Аллоҳга хуш ёқадиган феллардандир. Яна бир ҳадисда: ўзи ҳақ бўла туриб, талашиб тортишмаган киши учун жаннатнинг ўртасидан бир ўйга кафилман дедилар. Одоб аҳлоқда мусулмон оламига тенг келадигани йўқ. Ҳалимлик тавозелик ҳокисорлик ҳасад билан эмас ҳавас билан қарашлик бу мусулмонга ҳосдир. Азизлар оилавий муносабатларда исломнинг ўрни беқиёс. Бу оила деган кичик давлатчалар тинч бўлса, бу катта давлатимиз гуллаб яшнайди. Болалар тирик етим бўлмайди. Уларнинг ҳаётида кимтик бўлмайди. Ака-укалар ўртасида силаи-раҳим ўзилмаса ота-оналарининг дуолари остида ҳаётлари гўзал бўлиб, икки дунё саодатига мушарраф бўлишади. Сўзим оҳирида барча мусулмон оилаларига тинчлик-соғлик иймонлари қувватли бўлишини бир-бирларига оқибатли муҳаббатли бўлишларини Аллоҳдан сўраб қоламан. Аллоҳга ҳамд Пайғамбаримизга, у кишининг аҳли оилаларига дуруди саловатлар бўлсин. Амин ва роббил аламин!     

Санжар Сапаров,
Шаҳрисабз туманидаги “Қори Бадал” масжиди имом-хатиби