1442 йил 18 Зулҳижжа | 2021 йил 27 июль, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:00
Sunrise
05:34
Dhuhr
12:43
Asr
17:45
Maghrib
19:53
Isha
21:26


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Вақф” фонди 6 ойда қанча хайрия қилди?

16-07-2021, 09:44 14 Ўқиш режими + -
Бугун, 15 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ZOOM платформаси орқали “Вақф” хайрия жамоат фондининг 2021 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва келаси ярим йиллик режалари хусусида Васийлик кенгаши йиғилиши онлайн тарзда ўтказилди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ўткир Ҳасанбоев, “Вақф” фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмонов, Фонд раиси ўринбосари Икром Мардонов ҳамда Фонднинг вилоятлардаги Васийлик кенгаши аъзолари қатнашди.
Онлайн тадбирда фонд раҳбари Яҳё Абдураҳмонов ўтган 6 ой давомида қилинган хайрия тадбирлари ва амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берди. Жумладан, Фонд томонидан ўтган даврда фақат хайрия учун 11 293 000 000 сўмдан зиёд маблағ сарфлангани ҳақида маълумот берди.
Йиғилиш давомида кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати