1445 йил 11 Шаввол | 2024 йил 19 апрель, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:33
Sunrise
05:55
Dhuhr
12:36
Asr
17:21
Maghrib
19:18
Isha
20:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Пири йўқнинг дини йўқми?….

16-07-2021, 10:43 233 Ўқиш режими + -
Баъзан бу дунёдан воз кечиб, узлатни ихтиёр қилиб, асосий ишларни унутиб қўяётганларни эшитиб қоламиз. Маълумки илм олиш нафл ибодатдан афзал деган иборани замирида улкан маъно бор. Илм ўрганиш, ўзгаларга ўргатиш, фарзанд тарбиялаш, чиройли оила барфо этиб, доимо яхшилик йўлида йўриш, яхши фикр юритиш, рост сўзлаш, гўзал амаллар қилиш билан инсонийлик мартабасини ошириш мумкин. Бироқ суфийлик роҳиблик эмас. Роҳибликдан жиддий фарқи бор, роҳиблик дегани тарки дунёчилик дегани, бу ислом динига жуда ҳам ёт ғояа бўлиб, оят ва ҳадис мутлақо рад қилади.
Лекин сохта тариқатчиларнинг эътиқоди насронийларникига жуда ўхшайди. Масалан насронийлар ўзларини гуноҳини худодан сўрамай попдан сўрайди ёки унга илтимос қилади дуо қилишини ўртада туруб беришини. Сохта тариқатчилар ҳам пирларини ўртага қўйиб ундан илтимос қилади, дуо қилишини, қазо намозларини ўқимасликларини, қазо бўлган рўзаларини тутмасалар пир худодан сўраб беришини, қиёмат куни пир узини эмас муридларни гуноҳини худодан сураб шафоат қилишлигини сўрайдилар. Мана шу жиҳатларда насронийларга жуда ўхшайдилар.
Пирларнинг мақсадлари
Уларнинг фикрича, ҳар бир мусулмон кишининг пири бўлиши жоиз эмиш. Пир эса маънавий раҳнамо бўлиб, унинг ҳар бир сўзи мурид учун вожибдир.
Ҳатто бундай тариқат пешволари тамонидан пири йўқнинг дини йўқ деган сохта гаплар тарқатилмоқдаки, бу уларнинг ғаразли ниятлари йўлида ҳар қандай чиркин ҳатти – ҳаракатдан тоймаслигини тасдиқлайди. Хуллас пирларнинг мақсади мўъмин – мусулмонларга раҳбарлик қилиш.
Сохта тариқатчиларнинг даъволари
1.Пирга қўл бериш вожиб, пири йўқнинг пири шайтон.
2.Пирга қўл берган кишининг қазо намозлари соқит бўлади.
3.Қазо намозларининг соқит бўлишлиги.
4.Пухта илм олишлик шарт эмас илм шайтонда ҳам бўлган.
5.Фарзанларини мактабга ўқишга қўймаслик.
6.Пирни суҳбатидан баҳраманд бўлиш учун ҳамма ишни йиғиштириш.
7.Ясама тиш қўйган имомни орқасидан намоз ўқиш мумкин эмас.
8.Намоздан кейин қуръон тиловати макруҳ.
9.Қўлни ювгандан кейин артишлик мумкин эмас.
10.Чап қўл билан синдирилган нонни емаслик.
11.Жамоат тадбирларида иштирок этмаслик.
12.Пирга қўл бермаганнинг намозлари қабул қилинмайди.
13.Пир таҳорат қилган сув муқаддас саналишлиги.
14.Пирнинг исмини айтиш мумкин эмас ( Ҳазрат) деб мурожат қилиш.
15.Пирнинг уйи томон оёқ узатиш ёки таҳорат қилиш мумкин эмас.
16.Пирга қўл бериб инобат қилиб қўл бериш фарзи айн деб, қўл бермаганлар кофирлар деб эътиқод қилишликлари.
17.Таҳажжуд намозини фарз деб ният қилишлик.
18.Кун чиқаётганда, қиём пайтида ва кун ботаётган пайтида (асрдан бошқа) намоз ўқиш макруҳ бўлишига қарамасдан, жоиз деб фатво беришликлари.
19.Аллоҳни шу дунёни ўзида кўриш мумкин деб эътиқод қилишликлари.
20.Ёқали кўйлак ёки кастюм кийган киши кофир деб эътиқод қилишликлари.
Раддиялар
Пайғамбаримиз (с.а.в) муборак ҳадисларидан бирида шундай дейдилар; Умматимнинг энг яхшиси охират иши деб дунё ишини дунё иши деб охират ишини қолдирмайдиганларидур. дедилар.
Ҳадид сурасининг 27- оятидароҳиблик яъни тарки дунёчилик йўқ эканлигини хабарини роббим зикр қилиб бизга таълимини бериб қўйибди.
ورهبانيةُ ابتدعوها ما كتبناها عليهم الا ابتغاء رضوان الله فما رعوها حق رعايتها فئاتينا الذين ءامنوا منهم اجرهم و كثير منهم فاسقون
Роҳибликни ўзлари чиқариб олдилар.Биз буни уларга фарз қилмаган эдик, фақат узлари Аллоҳнинг розилигини тилаб қилдилар, лекин ҳақиқий риоясини қила олмадилар. Бас, улардан иймон келтирганларига ажрларини бердик, лекин уларнинг кўпи фосиқдурлар. ( ҳадид 27 ояти)
Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳадиси шарифларидан бирида шундай марҳамат қилдилар ва бизга таълимот бердилар :
لا رهبانية في الاسلام
Исломда роҳиблик (тарки дунёчилик) йўқ.


А. Бозоров, 
Тафсир фани ўқитувчиси