1442 йил 18 Зулҳижжа | 2021 йил 27 июль, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:00
Sunrise
05:34
Dhuhr
12:43
Asr
17:45
Maghrib
19:53
Isha
21:26


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Уламоларни ҳақорат қилиш жавобсиз қолмас…

16-07-2021, 10:45 16 Ўқиш режими + -
Ислом динини Ўзининг сўнги дини ўлароқ танлаган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.
“Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир”- деган, суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога саловат ва саломлар бўлсин.
Ҳаммамизга маълумки, бугун дунё аҳолисининг аксар қисми ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланмоқда. Ҳатто, ҳаётимизни интернетсиз тасаввур қилиш мумкин бўлмас ҳолга келиб қолди. Кундан кунга интернетдан фойдаланувчилар сони ошиб бормоқда. Айниқса, бу кўрсаткич кейинги икки йил ичида янада ўсди. Табийки, вертуал оламда қандайдир чекловлар ўрнатишнинг асло иложи йўқ. Шунинг учун ҳам, ким бўлишидан қатъи назар, хоҳ яхши бўлсин, хоҳ ёмон ундан бир хилда фойдаланмоқда.
Яқинда “youtube” тармоғида, ҳозирда шарқий европа ҳудудида жойлашган Украина давлатида яшириниб юрган “ҳизбут-таҳрир” оқимининг фаол аъзоси, Маҳмуд Абдулмўмин деган кишининг марҳум шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ҳазратлари ҳақида айтган бўҳтон гапларини эшитиб ҳайратдан ёқа ушладим. Бу нобакор нусха марҳум Шайх ҳазратларини мусулмонларга хиёнат қилишда айблаб, бу гапига исботи ҳам борлигини иддао қилибди. Шу билан кифояланиб қолмасдан, Шайх ҳазратларининг шаънига нолойиқ турли сўзлар билан у кишини ҳақорат ҳам қилибди.
Аброр Мухтор Али домла ижтимоий тармоқдаги суҳбатларининг бирида, Маҳмуд Абдулмўминдан ўша айтган гапига исбот келтиришини талаб қилганини хотирлар экан жумладан, “…ундан айтган сўзига исбот келтиришини талаб қилганимда, у: “мен ёзган китобини назарда тутган эдим”,  деди. Хўп, майли ўша китобининг қайси жойида хиёнат қилган экан кўрсатиб бер десам, қочиб қолди…” деган эди.
Ҳаммамизга маълумки, марҳум Шайх ҳазратлари ҳизбут-таҳрир оқимига қарши курашда жонбозлик кўрсатган забардаст олимлардан бири эди. У киши томонидан ёзилган “дин насиҳатдир” китоби уларнинг жон томиридан олган эди. Шу боис, оқим тарафдорлари Шайх ҳазратларини обрўсизлантириш пайидан бўлиб, қўлларидан келган иғво ва бўҳтонларни тўқишган бўлса керак. Бундай кимсаларга халқимизнинг “чидамасанг чиллик от” деган ажойиб мақолини эслатиб қўймоқчиман. Аҳли суннанинг зарбасига бардош беролмасанг мақолда айтилгандек чиллик ўйнаб юравер. Олимларга қарши туришнинг оқибати асло яхшилик билан тугамайди. Уламоларни ҳақорат қилиш асло жавобсиз қолмайди.
Аллоҳ таоло адашиб йўлини йўқотган кимсаларни Ўзининг ҳақ йўлига бошласин. Олимларнинг этагини маҳкам тутиб, исломда собитқадам бўлишимизни насиб этсин!.

Омон Қодиров, мударрис