Бир ҳадис шарҳи
Иймон, Ислом ва эҳсон
(4-қисм)
Жаброил алайҳиссаломнинг «Ундай бўлса, қиёматнинг аломатларидан хабар беринг», деган гапига Пайғамбари- миз соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Жориялар ўз эгасини туғадиган бўлганда», деган жавобни бердилар. Бу ифодадаги «амора» калимасиии баъзилар «амор» шаклида ўқишади. «Эгаси» сўзи «аёл эгаси — соҳибаси», шаклида ҳам ривоят қилинган. Бунинг маъноси аксарият уламоларга кўра, жория ва болаларнинг (қиёмат кунига яқин) кўплигини хабар беришдир. Жориянинг ўз эгасидан бўлган боласи ўзининг хўжайини демакдир. Чунки инсоннинг мол-мулки болаларига мерос бўлиб қолади. Қуйидаги бир оз заиф бўлган шакл ҳам изоҳ қилинган: «Жориялар раислар ва бошлиқларни туғадилар. Унга тобеъ бўладилар. Бошқа бир изоҳда эса: «Бир кишининг жориясидан боласи бўлади, кейин жориясини сотади, бола катта бўлиб, онасини сотиб олади ва унинг эгаси бўлади», дейилган.
«Оёқяланг, чупонлар баланд иморат солишда мусобақалашаётганларини куришингдир». Бу ердаги «оёқяланг»дан мурод фақирлардир. «Аил» — фақир, «иля» — фақирлик деган маъноларни англатади. Ҳадисдаги «риъаун» калимаси «руъатун» шаклида ҳам қўлланилади. Сўзнинг маъноси: чўл ва бошқа жойлардаги муҳтож ва йўқсил кишилар ҳашаматли биноларда яшай бошлайдилар, дунё уларнинг амри остига берилади. Натижада уй қуришда мусобақалашадилар.
Ҳадисда келган «Мен бир муддат кутдим» жумласи бо- шқа бир ривоятда учинчи шахс мисолида «бир муддат кутди» шаклида ривоят қилинган. Иккаласи ҳам саҳихдир. Абу Довуд ва Термизийнинг ривоятида «уч кундан кейин» деган ибора бор. Бағавий (ваф. 516/1122) «Шарҳи танбеҳ» номли асарида «уч кун ёки ундан кўпроқ» ифодасига ўрин берган. Бундан келиб чиқадики, уч кечадан кейин демакдир. Ҳазрати Умарнинг тарихи билан Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳунинг ривоят қилган ҳадисларидаги «Кейин ҳалиги киши қайтиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қайтаринглар ҳалиги кишини (саҳобалар тушунсинлар деб шундай қилдилар)!» Орқасидан чиқиб, топмадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу Жаброиддур, сизларга динингизни ўргатгани келди», дедилар», деган ифодалар бир-бирига тескари кўринади ва буни тўғри тушуниш керак: Ҳазрати Умар розийаллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу сўзларни айтаётганларида у ердан кетгандилар. Ул зот у ердагиларга бу сўзларни айтдилар. Уч кундан кейин эса Умар розийаллоҳу анҳуга билдирдилар.
«У Жаброил бўлиб, сизларга динингизни ўргатиш учун келган эди». Бу ерда иймон, ислом ва эҳсоннинг барчасини «дин» дейиш мумкинлигига далил бор. Ҳадисда қадарга иймон келтириш вожиб эканига, ҳар бир ишга кўр-кўрона берилиб кетмаслик лозимлигига, қазога рози бўлиш кераклигига далил бор.
Бир киши Аҳмад ибн Ҳанбалнинг (ваф. 241/855) ёнига келиб: «Менга насиҳат қилинг», деди. У киши: «Аллоҳтаоло ризқни ўз зиммасига олгани ҳолда, сенинг ризққа бўлган аҳамиятингнинг сабаби нима? Келажагинг Аллоҳнинг таъ- миноти остида экан, бахиллигининг сабаби нима? Бизни жаҳаннам кутиб тургани ҳолда, гуноҳ иш қилишингнинг сабаби нима? Мункар ва накирнинг саволи ҳақ экан, аёллар билан ётиб-туришликнинг маъноси нима? Дунё фоний экан, тутанмас орзулар нега? Ҳисоб-китоб бор экан, тинмай мол-дунё тўплапшинг боиси нима? Ҳамма нарса Аллоҳнинг қазо ва қадари билан бўларкан, нега бунчалик қўрқасан?», дедилар.
Фойда
Мақомат соҳиби дунёнинг йигирма беш қисмга бўли- нишини: бештаси қазо ва қадар билан, бештаси меҳнат билан, бештаси одат билан, бештаси қобилият билан ва бештаси фаросат билан бўлишини англайди. Қазо ва қадар билан келадиган беш нарса — ризқ, фарзанд, оила, куч- қувват ва умрдир. Меҳнат билан қўлга киритиладиган беш нарса — жаннат, дўзах, иффат, фаросат ва ёзиш. Одатий беш нарса — ейиш, ичиш, юриш, уйланиш ва таҳорат ушатиш. Қобилият билан эришиладиган беш нарса — зуҳд, закийлик, сахийлик, гўзаллик ва ҳайбат. Фаросат билан эришиладиган беш нарса — хайрли ишлар қилиш, силаи раҳм, сахийлик, тўғрилик ва жасорат. Буларнинг ҳеч бири Набий алайҳиссаломнинг: «Ҳамма нарса қазо ва қадар билан бўлади», деган сўзларига хилоф эмас. Балки баъзи сабаблар билан ёки ҳеч бир сабабсиз вужудга келадиган нарсаларнинг ҳаммаси қазо ва қадар ўлчовлари ичида эканини ифода этади.