1442 йил 18 Зулҳижжа | 2021 йил 27 июль, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:00
Sunrise
05:34
Dhuhr
12:43
Asr
17:45
Maghrib
19:53
Isha
21:26


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қурбонлик қилинган жонлиқнинг териси ва гўштидан қассобга иш ҳаққи қилиб берса бўладими?

19-07-2021, 12:45 13 Ўқиш режими + -
Қурбонлик қилинган жонлиқнинг териси ва гўштидан         қассобга иш ҳаққи қилиб берса бўладими?

Қурбон ойида қурбонлик қилувчи мусулмон имкони борича, қурбонликка аталган жонлиқни ўзи сўйса, яхши ҳисобланади. Аммо қурбонликка аталган молни ўзи сўймасдан қассобга сўйдириши ҳам мумкин. Аммо шуниси диққатга сазоворки,  қурбонлик қилинган молнинг гўшти ва терисини қассобга иш ҳаққи сифатида берилмайди. Қассобни ўз ҳисобидан пул билан  рози қилади.
Қассобга иш ҳақи қандай берилади, қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми, деган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво ҳайъати томонидан берилган жавобда шундай дейилади: “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонликнинг гўштидан ёки терисидан ёки унга тегишли бирор-бир аъзосини қурбонликни сўйган қассобга хизмат ҳаққи сифатида бериш мумкин эмас. Чунки Пайғамбаримиз алайҳисалом ҳазрати Алий разияллоҳу анҳуни бундай қилишдан қайтарганлар: “Қурбонлик учун сўйилган жонлиқдан қассобнинг ҳаққини берманг” (Имом Бухорий ривояти).
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, қурбонлик қилувчи қассобнинг ҳаққини ўз ҳисобидан бериб бўлгандан кейин, қассобга эҳсон сифатида қурбонликнинг гўшти, ёғи, териси каби нарсаларидан бериши жоиз. Бунда қассобга хизмат ҳаққидан ташқари ҳадя берилаётган бўлади. Валлоҳу аълам”.
Аллоҳ таоло қилаётган қурбонликларимизни ўз даргоҳида қабул айласин!


Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими