1443 йил 13 Сафар | 2021 йил 20 сентябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:08
Sunrise
06:23
Dhuhr
12:30
Asr
16:51
Maghrib
18:37
Isha
19:52


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Дубайда дунёдаги энг катта Қуръон нусхаси тақдим этилади

6-09-2021, 18:22 118 Ўқиш режими + -
Жорий йилнинг 1 октябрдан бошлаб, покистонлик рассом Шаҳид Разам томонидан ёзилган дунёдаги энг катта Қуръон нусхасининг Dubai Expo 2020 кўргазмаси намойиш этилади. Бу ҳақда haber 25 манбаси маълум қилди.
Шаҳид Разам 2000 йилда Ал Айн университетининг «Йил рассоми» мукофотига сазовор бўлган.
Беш йил муқаддам покистонлик рассом альюминий тувалга зарҳал ёзувлар шаклида Қуръон оятларини ёзган. Ушбу Қуръон матога, қоғозга ва терига ёзилган дунёдаги энг катта Қуръон нусхаларидан фарқ қилади.
Аввал рассом Аллоҳнинг 99 исмини альюминий ва ялтироққа ўхшаш шрифтда ўйиб ёзган. Разам лойиҳани беш йил олдин бошлаган ва бу йил уни Dubai Expo 2020 олти ойлиги доирасида намойиш этади.
Қуръон нусхасининг рамкадан ташқари узунлиги 8,5 фут ва кенглиги 6,5 фут. Бир саҳифада 150 та сўз бор ва саҳифаларнинг умумий сони 550 тани ташкил қилади.
Expo 2020 кўргазмаси ўтган йилнинг октябр ойида бўлиб ўтиши керак эди, аммо коронавирус авж олгани сабаб қолдирилган.
Маълумот ўрнида яқин Шарқдаги биринчи халқаро кўргазма 2022 йилнинг 1 октябридан 31 мартигача 182 кун давомида «Ажабланарли инновациялар ва ўйин-кулги дунёси» шиори остида бўлиб ўтади ва 25 миллиондан ортиқ томошабин жалб этилиши режалаштирилган.


Манба: ИҚНА