1443 йил 13 Сафар | 2021 йил 20 сентябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:08
Sunrise
06:23
Dhuhr
12:30
Asr
16:51
Maghrib
18:37
Isha
19:52


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

​​​​​Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланайлик !

8-09-2021, 11:02 38 Ўқиш режими + -
  Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланайлик !
 
Ҳозирда ижтимоий тармоқларда турли оқим тарафдорлари фитнага сабаб бўладиган иддаоларни қилиб  Ислом динини қадриятларини тушунмаган ёшларимизни йўлдан уришга уринмоқдалар. Бу ҳақда Қурьони Каримда Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтадики, “Фитна одам ўлдиришдан ёмонроқдир”.
 Ушбу оятда кўриниб турибдики, барча мўмин мусулмонлар ўртасида раҳна соладиган фитналардан огох бўлиб яшамоқлиги даркор. Ҳозирги даврда ушбу тармоқлар орқали динимизни асл моҳиятини тушунмаган ёшларимизни йўлдан адаштириб, имон-эътиқодга зид келадиган, хатти-ҳаракатларни содир этиб, юзи ялтироқ-ичи қалтироқ шиорлар остида ўзга мамлакатларда хижрат қилишликка ундамоқдалар. Бу Ислом динини асл моҳиятига зид амаллардандир. Пайғамбаримиз Мухаммад с.а.в шундай деганлар: “Макка фатхидан кейин хижрат йўқдир” ушбу хадисдан ҳам кўриниб турибдики, мўмин мусулмонларимизни пайғамбаримиз ўзаро ҳамжиҳатликда, тинчликда, тотувликда  хаёт кечиришларига ундаганлар.
Хулоса қилиб айтамизки, интернет тармоқларидаги фитналардан сақланалишлик бугунги кундаги муҳим вазифалардандир. Аллоҳ таоло барчаларимизнинг Ўзининг тўғри йўлидан адаштирмасин, ҳақ йўлда бўлиб, икки дунё саодатини қўлга киритиш бахтини ҳаммамизга мушарраф қилсин!
                
 
Наргиза Садатова
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги хуқуқшуноси