1443 йил 13 Сафар | 2021 йил 20 сентябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:08
Sunrise
06:23
Dhuhr
12:30
Asr
16:51
Maghrib
18:37
Isha
19:52


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ДАНГАСАЛИК-ЁМОН ИЛЛАТ

8-09-2021, 11:08 18 Ўқиш режими + -
ДАНГАСАЛИК-ЁМОН ИЛЛАТ 
 

       Атрофдаги инсонларга “дангасалик нима?” деган саволни берганимизда, улар “шунчаки, бирор ишни қилишни хоҳламаслик” ёки “кўп ухлаш” кабиларни айтишди. 
       Аслида-чи, биргина дангасалик сўзининг замирида қанчадан-қанча маъно яширинганлигини биламизми? 
Дангасалик сўзи “меҳнат қилишдан қочишга одатланганлик”, “меҳнат қилмаслик” деган маънони англатади. Демак, дангасалик инсонлар ўйлаганичалик тор тушунча эмас, балки лоқайдлик, беэътиборликларнинг сабабчиси бўлгани ўлароқ, мудҳиш воқеаларнинг иштирокчисидир.
       Афсуски, бугунги кунда бу “касалик”ка одамларнинг елгил-елпи қараши натижасида дангасаликнинг давоми бўлмиш ёмон иллатлар авж олмоқда.
      Танбаллик ва дангасаликни келтириб чиқарадиган бир неча сабаб ва омиллар мавжуд бўлиб, ожизлик ҳам шулар жумласидан ҳисобланади.
       Набий (алайҳиссалом) марҳамат қилиб дедилар: «Кучли мўмин кучсиз мўминдан яхшироқ ва Аллоҳга маҳбуброқдир, лекин ҳар иккисида ҳам яхшилик бор. Сенга фойдали бўлган ишларга ҳарис бўлгин ва (ишингда) Аллоҳдан ёрдам сўрагин, лекин ҳаргиз ожизланмагин!» (Имом Муслим, Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти). Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўминларни фойда ва манфаат келтирадиган ишларда Аллоҳдан мадад сўраган ҳолда фаол, ғайратли ва пешқадам бўлишга тарғиб қилганлар, ожизланиш ва иккиланиш, журъатсизликдан қайтарганлар.
        Кўп уйқу, кўп ейиш ҳам ялқовликка сабаб бўлади. Чунки, кўп ухлайдиган одамнинг баданлари бўшашиб, камҳаракат бўлиб қолади, ғафлат ва роҳатга берилади. Асосий вақти шу йўсинда ўтгач, ўз-ўзидан кўплаб фойдали ишларни ўтказиб юборади. Ибн Қайюм айтади: «Кўп ухлаш қалбни ўлдиради, жасадни ишдан чиқаради, вақтни зое қилади ҳамда ғафлат билан дангасаликни чақиради» (Мадорижус соликин).
         Дунёга шукроналик нигоҳи ила қарасак, инсон ҳаётнинг  қанчалик чиройли эканлиги, ўйлаб иш тутилса, вақт ҳам етарли бўлишини англаб етамиз. Аллоҳ таоло барчамизни дангасалик "иллати"дан сақлаб, доимо серғайрат, пешқадам бўлишимизда Ўзи мададкор бўлсин!


Суяров Толибжон Маҳмудович, 
“Мулло Абдужалил Куҳий“  масжиди имом хатиби