1443 йил 13 Сафар | 2021 йил 20 сентябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:08
Sunrise
06:23
Dhuhr
12:30
Asr
16:51
Maghrib
18:37
Isha
19:52


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Маккада Каъба дарвозаси таъмирланди

8-09-2021, 17:21 51 Ўқиш режими + -
Икки муқаддас масжид бош бошқармаси Каъба дарвозаси ва Қора тош (Ҳажар ал-Асвад) атрофидаги кумуш рамкани таъмирлашни якунлади. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди.
Президент ёрдамчиси вазифасини бажарувчи доктор Саад бин Муҳаммад ал-Мҳеимиднинг айтишича, расмийлар турли давлат идоралари билан келишган ҳолда мусулмонларнинг асосий зиёратгоҳи билан боғлиқ барча ишларни назорат қилган.
Август ойида Макка губернатори шаҳзода Холид ал-Файсал муқаддас Каъбани ювди. Маросимда Макка губернатори ўринбосари шаҳзода Бадр бин Султон бин Абдулазиз ва Ҳаж ва Умра вазири вазифасини бажарувчи доктор Иссам бин Саад бин Саид қатнашди. Шаҳзода Холид муқаддас Каъбанинг ички қисмини замзам ва атиргул суви аралашмаси билан ювиб, коронавирус тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрди.


Ислам.ру