1443 йил 13 Сафар | 2021 йил 20 сентябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:08
Sunrise
06:23
Dhuhr
12:30
Asr
16:51
Maghrib
18:37
Isha
19:52


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЗИЁРАТ ОДОБЛАРИГА ЗИД ИШЛАР

8-09-2021, 07:28 16 Ўқиш режими + -
Халқимиз азал-азалдан олим, фозил, солиҳ инсонларнинг ҳурматини жойига қўяди. Ҳатто улар ўтгандан сўнг ҳам қабрларини обод этиб, зиёратгоҳга айлантирадилар. Бугунги кунда юртимизнинг барча жойларида обод зиёратгоҳлар, қадамжоларни кўриш мумкин. Зиёратгоҳларимизга, нафақат ҳамюртларимиз, балки дунё бўйлаб сайёҳлар, зиёратчилар ташриф буюрмоқдалар. Аксарият кишилар у ердан ўзларига руҳий сокинлик топиб, турли хил бидъат-хурофотларга яқинлашмай зиёрат қилиб кетмоқда. Лекин айримлар зиёрат одоблари, қонун-қоидаларини билмаганликлари туфайли шариатга мос келмайдиган, ишларга ружу қўймоқда. Ушбу бидъатлар бир неча кўринишлардан иборат бўлмоқда. Жумладан:
 – қабрдаги кишидан ҳожатини сўраш. Бу шариатдан энг узоқ зиёрат кўринишидир. Бунда ўтганлар руҳидан мадад сўралади, ишларида қўллаши тиланади. Шунингдек, қабрларга қараб сажда қилиш, уларни ўпиш, силаш, тавоф қилиш ҳам шу навдаги бидъатлардандир; 
– қабрдаги кишининг номи билан Аллоҳдан ҳожатини сўраш. Бу амал ҳам бидъатлар туркумига киради. Чунки бундай тавассулларга Аллоҳ изн бермаган. Бу амал динда рухсат берилган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), пайғамбарлар (алайҳимуссалом), саҳобаи киромлар ва бошқа муқарраб бандаларни васила қилиб дуо қилишга қиёсланмайди. Чунки баъзилар василани биз оми халқнинг илтижоси Аллоҳга етиб бормайди. Шунинг учун ўз истак ва хоҳишларимизни муқарраб бандаларга ҳавола қилиб, сўрайдиган нарсаларимизни улардан сўрашимиз керак, деб тушунишади. Бу эса очиқ жаҳолат ва буюк шахсларни илоҳийлаштиришдир; 
– қабристонларни дуо қабул бўладиган жойлар деб ҳисоблаш. Яъни масжидларда қилинган дуодан кўра қабристонда, буюк инсонлар мақбараси олдида қилинган дуо афзал ва тез ижобат бўлувчи деб ҳисоблаш; 
- қабристонларда шам ёқиш, таом пишириб ейиш, дарахтларига латта боғлаш, тупроқларидан олиб кетиш ҳам киши сақланиши лозим бўлган бидъатларга киради. Демак, зиёрат қилувчи киши қилган зиёратидан савоб олишни умид этса, юқорида саналган бидъатлардан узоқ бўлиши лозим.
 
Зиёрат одоблари китобидан