1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сўзлар ортига яширинган қабоҳат

8-09-2021, 16:23 216 Ўқиш режими + -
Бугун дунёнинг турли чеккаларида муқаддас Ислом номидан содир этилаётган террорчилик ҳаракатлари, Исломий тушунча ва ғояларни бузиб талқин қилган ҳолда мусулмонларни чалғитиш ҳолатлари авж олмоқда.Ўз –ўзидан кўриниб турибди-ки бундай шароитда муқаддас Ислом динимизнинг бағрикенглик, мўътадиллик ва инсонийликка йўғрилган мусаффо таълимотини аҳоли, хусусан, ёшларимизга тўғри тушунтириш зарурати тобора ошиб бормоқда.Соф динимизни бузиб ўзларича талқин қилаётган бундай манфур кимсалар ўзларининг ёт ғоя ва мафкураларини сингдириш мақсадида интернет тармоқларидан ва аср технологияларидан тўлақонли фойдаланишди. Улар инсон психологиясига таъсир этиб, мусулмонларнинг муқаддас эътиқодий тушунчаларини суистеъмол қилган ҳолда,  “жиҳод”, “ҳижрат”, “Исломий давлат” “Халифалик қуриш”га чақирувчи мунофиқона чорловлардан самарали фойдаланяпти. 
Айнан мана шундай шароитда бегона ва ёт ғоялар халқ ва жамият ҳаётига ўз таьсирини ўтказишга ҳаракат қилади. Масаланинг ўйлантирадиган жиҳати шуки, бундай нотўғри йўлдан бораётганлар ўз сафларини асосан, борлиқ ҳақидаги тушунчаларга тўла эга бўлмаган, ҳаёт ҳақиқатини тўла англаб етмаган ёшлар билан тўлдириб бораётгани билан хавфлидир. Бу йўлда эсабиз ёшларга бундай ёт ғоя вамафкуралар мутлақо нотўғри эканлигини тушунтириб, уларда ёт ғоя ва унсурлар билан йўғрилгандаъватларидан сақлаш учун аввало, ғаразли мақсадларга қарши қалқон бўлувчи маънавийимунитетни ҳосил қилишимиз керак.Ёшларга ғоялар турлича бўлиши, инсон ва жамиятни эзгу мақсадлар сариетакловчи ғоялар бунёдкор,инсон, жамиятватараққиётни тубанлик сари етакловчи ғоялар бузғунчи, вайронакор ғоялaрэканлигини тушунтириб боришимиз шарт.Интернет тармоқларидабу каби ёлғон ва чиркин хабарларнинг нотўғри эканлигибугун  аниқ намоён бўлмоқда. Энг аввало ғоя ва мафкура нима эканлиги, уларнинг аслида нима маъно-мазмун касб этишини эртамиз эгаларига тушунтириб бориш бугуннинг энг муҳим талабидир.
Ғоя – бу инсон тафаккурининг маҳсули ҳисоблaниб, инсон ва жамиятни эзгу мақсад сари етаклайдиган фикрлар мажмуийдир.
Мафкура эса муаян ижтимоий гуруҳ, ижтимоий қатлам, миллат, давлат, халқ ва жамиятнинг эҳтиёжларини, мақсад-муддаолари, манфаатлари, орзу-интилишлари ҳамда уларни амалга ошириш тамойилларини ўзида мужассам этадиган ғоялар тизимидир.
Айни пайтда баъзи мамлакатларда рўй бераётган сиёсий низолар, тўс-тўполон, уруш-қирғинбарот каби ишлар бошида турган жирканч тўдаларнинг мақсади, ҳокимиятни эгаллаш, конституцион тузумни ағдариш ва мамлакатни мавжуд сиёсий тизимини йўққа чиқаришдан ўзга нарса эмас. Минг афсуски айрим жойларда ёт оқимларга аралашиб қолаётган ёшларимизнинг учраб тургани ҳам айни ҳақиқат. Бундай шароитда эса чуқур билим олган соғлом дунёқарашга эга ёшлар ҳар қандай зарарли ғояларга қарши тура олади. 
Буюк давлат арбоби, етук сиёсатчи, Республикамизнинг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов айтганларидек: “Фикрга қарши – фикр,  ғояга қарши – ғоя, жаҳолатга қарши – маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда”. 
Дарҳақиқат, манаъвиятимизга, асрлар давомида сайқал топиб келган маданиятимизга қарши қаратилган ҳар қандай бузғунчи ғояларга қарши юксак маънавият билан жавоб беришимиз ҳар қачонгиданда муҳим ҳисобланади. Қалбида эзгулик зиёси бўлган, илм-у маърифатдан баҳраманд ҳар қандай киши юқорида келтирилган таҳдидлардан огоҳ бўлади ва уларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмайди.  
Озод ва обод юртимизда йигит-қизларимизни манфур ниятли кимсаларнинг тузоғига тушиб қолмасликларини олдини олиш борасида изчил ва самарали ишлар кенг йўлга қўйилган. Мустақиллик берган шарофат – тинчлик, осуда ва тўкин ҳаёт, фаровон турмуш барчамиз, хусусан фарзандларимизнинг бахт-у иқболи, юртимиз келажаги, мамлакат тараққиёти пойдеворини мустаҳкамловчи асосдир. Бу йўлда биз ватанимиздаги осуда ҳаёт бардавомлигини таъминлаш борасида бор куч-ғайратимизни сарфлашимиз, халқимизни доимо огоҳликка чорлашимиз лозим. Миллий менталитетимиз, дунёқараш ва тафаккуримиз, энг эзгу олийжаноб фазилатларимиз ва олдимизга қўйган буюк мақсадларимизга мутлақо бегона ғояларга қарши тура олишимиз шарт ва зарур. Бугунги глобаллашув жараёнида келажагимиз ворисларини турли хил ахборот ҳуружлари ҳамда биз виртуал олам деб атайдиган интернет таҳдидларидан асраш, жирканч ва разил кимсалар томонидан ташланаётган тўрлардан ҳимоялаш йўлида ҳаракат қилмоғимиз ва уларни юксак маънавият билан қуроллантиришимиз олдимизда турган энг муҳим, кечиктириб бўлмас вазифадир.

Хайруллоҳ МАРДОНОВ,
“Хожа Бухорий” ўрта махсус Ислом билим юрти ўқитувчиси